Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси томонидан “Ноябрь ойи – Араб тили ва Балоғат фанлари” ойлиги муносабати билан мақолалар таловини эълон қилади.
Тошкент ислом институтининг изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Араб тили ва Балоғат фанларига доир муҳим мавулар” мавзусида “Энг яхши мақола” танловини эълон қилади.
Мақолалар танлова қуйидаги мавзулар доирасида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади:
- Араб тили фанининг ҳозирги кундаги аҳамияти
- Балоғат илмининг зарурати;
- Араб тили ёки Балоғат фани ривожаги ҳисса қўшган алломалар ҳаёти ва ижоди;
- Мазкур фанларни таълим бериш ва олишдаги замонавий методлар таклифи;
- Қуръон карим маъноларини тушунишда Балоғат илмининг ўрни;
Иштирокчилар мақолаларининг номларини шу мавзу доирасида олиб бориши мақсадга мувофиқдир ва мақолалар ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида қабул қилинади.
Танлов институт талабалари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар мақолаларни “Тиллар” кафедраси 90 985-43-09 телеграм номерига 2021 йилнинг 28 ноябрь куни соат 00:00 га қадар топшириши лозим.
Тақдим этиладиган мақолалар А4 (210х297) форматли оқ варақнинг бир томонига 1,5 интервалда “MS Word, Times New Roman” 14 шрифтда ёзилади ва уни ёзиш жараёнида қуйидаги ҳошиялар ўлчамига риоя қилиш зарур: ўнг томондан – 1,5 см, чап томондан – 3 см, юқоридан – 2 см, пастдан – 2 см. Мақолалар энг 3-5 бетдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Мақоланинг номи бош ҳарфларда ўртада кўрсатилади. Кейин 1интервал ташлаб муаллифнинг исм-шарифи ва курси ҳам гуруҳи ҳамда телфон рақамини ёзилади. Сўнгра 1,5 интервалдан кейин мақоланинг асосий матни берилади.
Мавзуга тегишли бўлган мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади. Ғолиб замонавий русумдаги смартфон билан тақдирланади.
Энг яхши мақолалар институт сайтида эълон қилинади.
Танловда иштирок этишни хоҳлаган талабалар “Тиллар”кафедрасига мурожаат қилиб ёки 93 538-52-57 телефон номерлари орқали рўйхатдан ўтиб қўйиш сўралади.
«Тиллар» кафедраси мудири Ё.Бухарбаев