Тошкент ислом институтида “Ноябр ойи – Араб тили ва балоғат” фанлари ойлиги муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан “Араб тили – Қуръон карим тили” шиори остида 2-курс талабалари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Тадбир Аллоҳ таолонинг каломи тиловати билан бошланди. Мусобақани очиб бериш учун сўз ректор Уйғун домла Ғафуровга берилди.


Мусобақани ҳакамлар ҳайъати аъзолари:
- Абдуллаев Сарвар, Тошкент давлат шарқшунослик университети доценти
- Ахроров Ибодулла, ЎзХИАдоктаранти, ТИИ катта ўқитувчиси
- Юлдашев Иззатулла, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
- Абдулҳамидов Файзуллоҳ, Тиллар кафедраси катта ўқитувчиси
- Асроров Козимхон, Тиллар кафедраси ўқитувчиси.

Мусобақа шартлари:
1-шарт: Сўзларни тартиблаш ва жумлалар кетма-кетлигини белгилаш.
2-шарт: Берилган жумлани таржима ва таркиб қилиш.
3-шарт: Кўрсатилган суратларни араб тилида таърифлаш ва жавобини топиш
4-шарт: Наҳв фанига доир берилган мавзуни баён қилиш. Саволлар марфуъот, мансубот, мажрурот боблари доирасида бўлади.
5-шарт: Араб тилидаги саҳна кўриниши.


Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 202-гуруҳ талабаларидан иборат Замаҳшарий жамоаси – 87 балл:

2-ўрин: 204-гуруҳ талабаларидан иборат Журжоний жамоаси – 80 балл:

3-ўрин: 201-гуруҳ талабаларидан иборат Мулла Жомий жамоаси – 72 балл:

Ҳакамларга ҳам эсдалик совғалари топширилгач, тадбир якунида дуои хайр қилинди:

ТИИ Матбуот хизмати






