islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БААдаги халқаро V Қуръони карим мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Iqna.ir сайтининг маълумотига кўра, шу йил 14-28 ноябрь кунлари Бирлашган Амирликларининг Дубай шаҳрида аёл-қизлар ўртасида “Шайха Фотима бинти Муборак” номли V халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлди ва унда мусобақа ғолиблари эълон қилинди.
Мусобақа якуний тадбирида Бирлашган араб амирликларидаги Қуръони карим муассасалари ва Қуръони каримни ўргатиш марказлари раҳбарлари, “Дубай аёл-қизлар халқаро Қуръон мусобақаси” ҳайъати вакиллари қатнашди.

Мусобақада 50 давлат вакилларидан бўлган қория аёл-қизлар иштирок этиб, биринчи ва ўнинчи ўринларни қўлга киритган қориялар мусобақа ҳайъати томонидан тақдирланди.

Мусобақада дастлабки беш ўринни мисрлик Нада Муҳаммад Аҳмад Фатҳи, америкалик Рувайда Қосим Муҳаммад, кениялик Муна Абди Фатар Абди, жазоирлик Сониа Билаътил ва иорданиялик Имон Аҳмад Муҳаммад Абу Аълиқа эгаллади.

Шунингдек, афғонистонлик Бурайра Абдурраҳим Қозий, камерунлик Саадия Умар Абкар, сенегаллик Нада Зайнаб Нуғум, нигериялик Асия Али Аҳмад ва мавританиялик Зийнат Аш-Шаввофлар ҳам олтинчидан ўнинчигача бўлган ўринларни эгаллади. “Дубай аёл-қизлар халқаро Қуръон мусобақаси” ҳайъати томонидан мазкур ўн нафар қорияларга ғолиблик совринлар топширилди.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

261291cookie-checkБААдаги халқаро V Қуръони карим мусобақаси ғолиблари тақдирланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: