islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

УЛУҒ МУТАФФАКИР ОЛИМЛАР ЁДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутаффакир олимлар ёди” номли бадиий кеча бўлиб ўтди.

Бадиий кечага Ўзбекистон ёзувчилари уйишмаси биринчи муовини, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, филология фанлари номзоди Сайфиддин Сайфуллоҳ, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов ва филология фанлари номзоди Отабек Жўрабоевлар ташриф буюрди.

Тадбирда ТИИ  Маънавият, маърифат ишлари бўйича проректор Жаҳонгир Мелиқўзиев, “Тиллар” кафедраси мудири Фаҳриддин Маманосиров, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ўткир Собиров, ММИТИБ услубчи Усмонхон Баҳодирхонов ҳамда 1-курс А,Б,Д,Ж гуруҳ талабалари ва мураббийлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатидан олдин Қуръони карим тиловат қилиниб, савоби икки улуғ аллома ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур руҳониятларига бағишланди. Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Мир Алишер Навоий ҳазратларининг илмий мерослари халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, уни ўрганиш миллатимиз маънавий ҳаёти учун қанчалар долзарб эканини таъкидланди. Ҳазрат Навоий қаламларига мансуб асарларда комил инсон, маънан етук кишилар қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги байтлардан ўқиб берди.

Филология фанлари номзоди Сайфиддин Сайфуллоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг давлат иши билан қанчалар банд бўлишига қарамасдан илмга вақт ажратганлари, ижод билан шуғилланганлари ва ижод аҳли билан доимо алоқада бўлиб турганларини алоҳида таъкидлади.

Ҳаётлари мобайнида бошидан кечирган қийинчиликларга сабр ила олға қадам ташлаганлари ва бунинг мукофоти ўлароқ Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солганраи бизнинг авлодлар учун катта ибрат эканлиги айтиб ўтди.

Талабалар улуғ мутафаккир олимларимиз ҳаёти ва ижодларига оид ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Меҳмонларга мазмунли суҳбати учун Тошкент ислом институти томонидан ташаккурнома берилди.

Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров

26260cookie-checkУЛУҒ МУТАФФАКИР ОЛИМЛАР ЁДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: