islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Дунё мамлакатларида ислом молиясининг ривожланиш хусусиятлари

Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари: Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, адашган оқимларга раддия бериш кўникмалари ва услублари” махсус курси ўқув режасига киритилган.

Махсус курс доирасида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Илҳом Бердиёров “Дунё мамлакатларида ислом молиясининг ривожланиш хусусиятлари” мавзусида 2-курс талабалари учун дарс ўтди. Тадбирда проректор У.Ходжаев, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров ва талабалар иштирок этди.

  • 1963 йилда Мисрнинг Мит Ғамр шаҳарчасида фойдада шерикчилик асосида очилган банк
  • 1975 йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ташкил этилган Ислом тараққиёт банки (ИТБ)
  • 1975 йилда асос солинган Дубай ислом банки
  • 1977 йилда тузилган Мисрнинг Файсал ислом банки ва Судан Файсал ислом банки,
  • 1979 йилда асос солинган Баҳрайн ислом банки ва Судан ислом суғурта (такофул) компанияси

Дунёда ислом молияси активлари:

  • 2019 йил декабрда 323 млрд. АҚШ доллари
  • 2020 йил сентябрида 361 млрд. АҚШ доллари.

Дунёда ислом молия тизимининг етакчилари

  • Ислом молия тизимининг энг йирик бозорлари: Саудия Арабистони ва Малайзия, Эрон, БАА
  • Уларнинг улуши умумий бозорнинг 65 фоизини (1,6 трлн. АҚШ доллари) ташкил қилади

Ўсиш тенденциялари

  • Саудия Арабистонида 8%
  • Малайзияда 16%
  • Эрон 13%

Пандемия даврида ислом молияси

  • Малайзия ислом банкчилиги
  • 2020 йил якунларига кўра, мамлакат ислом банкчилиги тармоғи умумий банк тармоғининг 37% ини ташкил қилган (2019 йилда бу кўрсаткич 35% га тенг бўлган)
  • risk-sharing investment accounts: мушорака ва музораба

Пандемия даврида ислом молияси

  • Уммон султонлиги ислом банкчилиги
  • 2020 йил декабр якунига кўра ислом банклари томонидан умумий молиялаштириш ҳажми 4,3 млрд. риёл
  • (11,2 млрд. АҚШ доллари)
  • 2019 йилга нисбатан 9,5%га ўсиш.
  • Анъавий банк тармоғида ўсиш кўрсаткичлари эса2,2% ни ташкил этди.
  • Ислом банклари ва дарчаларидаги жами активлар ҳажми 6,3%га ўсган
  • Ислом банкчилигининг умумий банк соҳасидаги улуши  14,5%.

ТИИ Матбуот хизмати

263570cookie-checkДунё мамлакатларида ислом молиясининг ривожланиш хусусиятлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: