islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Зарурий эътиқод масалалари

Ҳар бир мусулмон кишига  динимиздаги зарурий эътиқод масалаларини ўрганиб уларга эътиқод қилиши лозимлиги таъкидланади. Шу ўринда зарурий эътиқодий масалалар деганда қайси масалалар тушунилади деган савол туғилади. Шу маънода зарурий ақоидлар деганда асосан қуйидаги масалалар тушунилади:

  • Аллоҳ таолони бирор нарсага муҳтож бўлмайдиган ва барча нарсалар Унга муҳтож бўладиган бетимсол ягона Зот деб деб эътиқод қилиш;
  • Аллоҳ таолонинг фаришталари бор деб эътиқод қилиш. Уларни эркаклик ё аёллик сифатларидан холи Аллоҳнинг амрларидан чиқмайдиган итоаткор латиф жисмли мавжудотлар деб эътиқод қилиш;
  • Аллоҳ таолонинг пайғамбарларига юборган китоблари борлигига ва улар Аллоҳ таолонинг каломи эканига эътиқод қилиш;
  • Аллоҳ таоло бандаларга тўғри йўл кўрсатувчи пайғамбарлар юборган деб эътиқод қилиш. Пайғамбарларни инсониятнинг энг афзали бўлган, гуноҳлардан маъсум Аллоҳ таолонинг элчилари деб эътиқод қилиш;
  • Ўлгандан кейин албатта қайта тирилиш бўлади деб эътиқод қилиш. Ўша кунда Аллоҳ таоло барча махлуқотларга қайта жон ато қилиб, уларни дунёда қилган ишлари бўйича ҳисоб-китоб қилади деб эътиқод қилиш;
  • Қадарнинг яхшиси ҳам ёмони ҳам Аллоҳ таолодан деб билиш. Бу масаларнинг барчаси ақоид илмида батафсил баён қилинган. Ҳар бир илмда ҳам ундаги асосий мавзуларни қамраб олувчи бўлимлари бўлгани каби ақоид илмида ҳам қуйдаги бўлимлар бордир:

1-Илоҳиёт. Бунда Аллоҳ таолонинг нуқсонлардан холи экани ва комил сифатлар билан сифатлангани баён қилинади;

2-Нубувват. Бунда ваҳий, пайғамбарлик ва уларга тегишли масалалар баён қилинади;

3-Кавниёт. Бунда борлиқдаги мавжуд инсоният, фаришталар, жинлар ва сабабият  қонунларига тегишли масалалар баён қилинади;

4-Самъиёт. Бунда эшитиш билангина собит бўладиган ақидалар баён қилинади. Булар асосан ғайб оламига тегишли масалалар бўлади. Шунинг учун, бу турни «Ғайбиёт» ҳам дейилади. Шу билан бирга, мусулмонлар орасида пайдо бўлиб қолган ихтилофли масалаларга жавоблар ҳам шу илм доирасида ҳал қилинади.

Аллоҳ барчаларимизни ўзи рози бўладиган эътиқодда собит қадам қилсин. Амин!

Тошкент Ислом институти  2-босқич талабаси
урбонов Салоҳиддин тайёрлади.

26830cookie-checkЗарурий эътиқод масалалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: