ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
АХБОРОТ ХАТИ
Ҳурматли иштирокчилар, қадрли ҳамкасблар!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2021-2024 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида ажратган №AJIM-202110011 – “Шарҳ ал-Ақоид ан-Насафия” асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мультимедиа дастурларини яратиш” мавзусидаги мақсадли илмий-амалий лойиҳа доирасида чоп этилиши назарда тутилган “МАРКАЗИЙ ОСИЁ КАЛОМ ИЛМИ ТАРИХИ: ЯНГИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ЁНДАШУВЛАР” мавзусидаги илмий мақолалар тўпламида ўз мақолангиз билан иштирок этишга таклиф этади.
Мазкур тўпламда замонамиз уламолари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар ва салоҳиятли толиби илмлар ўзларининг илмий мақолалари билан иштирок этишлари мумкин.
Илмий тўпламга қуйидаги йўналишларда мақолалар қабул қилинади:
- Калом илми тарихи ва таълимоти, Ўрта Осиёда калом илмининг ривожланиши;
- Калом илмининг ўзига хос масалалари;
- Адашган оқимларга қарши курашишда калом илмининг аҳамияти;
- Мутакаллим уламолари ҳаёти ва ижоди;
- Ўрта Осиёда ёзилган калом илмига оид манбалар ва рисолалар;
- Мотуридия тарихи ва таълимоти, Имом Мотуридий ҳаёти ва ижоди;
- Мотуридийлик ва ашъарийлик ўртасидаги муносабатлар;
- Мотуридийликнинг Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм мактаблари;
- Ҳанафийлик ва мотуридийлик ўртасидаги муносабатлар;
- Абу Ҳафс ан-Насафий ҳаёти ва ижоди;
- Саъдуддин ат-Тафтазоний ҳаёти ва ижоди;
- Ислом фалсафаси ва теологияси, Исломда мантиқ илми.
Мақолага қўйиладиган талаблар:
- Илмий мақоланинг асосий матни 8-10 саҳифадан кам бўлмаслиги, (А-4 формат, ҳарфлар катталиги 14 кегел, қаторлар оралиғи 5 интервал; юқоридан, пастдан, чапдан, ўнгдан 2.5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим);
- Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши, 12 сўздан ортмаслиги, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси, бир қатордан кейин илмий даражаси, ташкилот номи ва алоқа учун телеграм рақами кўрсатилиши талаб этилади;
- Мақолалар ўзбек, араб ёки инглиз тилларида қабул қилинади. Мақолада қисқача аннотация, калит сўзлар 5 тадан кам бўлмаслиги лозим;
- Мақоланинг асосий матни остида анъанавий тарзда сноскаларда манба ва адабиётларга ҳаволалар кўрсатилиши лозим, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати эса шарт эмас;
- Файл номи муаллиф ёки биринчи муаллифнинг фамилияси билан номланиши лозим.
- Матнда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигига муаллиф ёки муаллифлар жамоаси жавобгар ҳисобланади.
Мақоласи қабул қилинган иштирокчиларга тўплам бепул тақдим этилади.
Изоҳ: кўрсатилган талабларга жавоб бермаган мақолалар таҳрир ҳайъати томонидан чоп этмаслик ҳуқуқига эгалиги ҳамда муаллифларга қайтарилмаслигини маълум қиламиз.
Мақолаларни 2022 йил 1 мартга қадар ташкилий қўмитанинг қуйидаги (телеграм) @Ilm_ahli_utkirbek манзилига юқоридаги кўрсатилган талаблар асосида электрон вариантда жўнатишингиз лозим. Тўплам ҳақидаги маълумотларни қуйидаги https://t.me/kalom_ilmi телеграм канали орқали кузатиб бориш мумкин.
Телефон ва телеграм: +998 (99) 105-05-03; +998 (93) 569-15-57
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси 47-уй.
Мўлжал: “Ҳазрати Имом” мажмуаси.