islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳадда илмий-тадқиқот ишлари қандай кетмоқда: ярим йиллик сарҳисоб

Тошкент ислом институтида 2021-2022 ўқув йили бошидан бери бошқа тармоқлар қатори илмий-тадқиқот йўналиши бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилди.

2021-2022 ўқув йилининг ўтган 1-семестри давомида институтнинг уч нафар профессор-ўқитувчилари А.Абдуллаев, О.Тангиров, С. Примовлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимояга чиқиб, муваффақиятли ҳимоя қилдилар ҳамда институт томонидан рағбатлантирилди.

2021-2022 ўқув йилининг ўтган беш ойи давомида институт профессор-ўқитувчилари томонидан республика миқёсидаги илмий журналларда, газеталарда ва анжуманларда жами 52 та илмий мақолалар эълон қилинди. Хорижий илмий журнал ва анжуманларда жами 16 та илмий мақолалар ҳамда тезислар эьлон қилинди. Мазкур беш ой давомида профессор-ўқитувчилар томонидан жами 11 та монография, ўқув қўлланма рисола ва асарлар чоп этилди.

Ўтган беш ой давомида республика интернет сайтларида жами 160 та  илмий мақолалар, видео ва аудио чиқишлар, республика телеканаллари орқали жами 20 та интервью ва эксперт сифатидаги иштироклар амалга оширилди. Булардан ташқари институт талабаларининг оммавий ахборот воситалари орқали юзга яқин мақолалари эълон қилинди. Талабалар ўртасида мақола ёзиш бўйича бир неча тадбирлар ташкил этилиб ғолиблар институт томонидан тақдирланиб келинмоқда.

Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими

280941cookie-checkОлий маъҳадда илмий-тадқиқот ишлари қандай кетмоқда: ярим йиллик сарҳисоб

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: