Тасаввуф нима деган саволга бир жамоа турли жавоблар берганлар. Улардан Шайх Иброҳим ибн Муваллад Роққий роҳматуллоҳи алайҳ ўз китобларида 100 дан ортиқ жавоблари зикр қилганлар.
Улардан баъзиларини қисқа қилиб келтирамиз:
1. Шайх Жунайд Бағдодийни устозлари, Шайх Муҳаммад ибн Али Али Қассоб роҳимаҳуллоҳ: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ва саҳобалардан намоён бўлган хулқлар бу-тасаввуфдир.
2. Шайх Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ: “Тасаввуф-халойиқдан юз ўгириб, Аллоҳга боғланишингиздур” деганлар.
3. Шайх Абу Муҳаммад Жаририй роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Тасаввуф –ҳар бир юксак хулққа хулққа киришидан ва ҳар бир разил хулқдан чиқишдан ҳосил бўлувчидир.
4. Амр ибни Усмон ал Маккий роҳматуллоҳи алайҳ:
Тасаввуф- банда ҳар бир вақтда ўша вақтга энг муносиб нарса билан машғул бўлишидир.
5. Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн ибни Али ибн Толиб роҳматуллоҳи алайҳ:
Тасаввуф – олийжаноб хулқлар билан синоним исмдир . Кимки сиздан хулқи гўзал бўлибди, тасаввуфи гўзалроқ болади.
6.Шайх Муртаиш роҳматуллоҳи алайҳ:
Тасаввуф олий жаноб хулқлар мажмуасидир , деганлар.
7. Шайх Абу али Қарзовий роҳматуллоҳи алайҳ:
Тасаввуф – Робб улардан рози бўладиган хулқларга нисбатан ишлатилади.
8. Шайх Абу Ҳасан Нурий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар :
Тасаввуф – қандайдир бир илм ёки фандан иборат эмас. Балки у гўзал ахлоқлар мажмуасидан иборат.
9.Шайх Аҳмад Ҳизровайҳ роҳматуллоҳи алайҳ:
Тасаввуф – қалбни маънавий кирлардан поклашга айтилади.
10.Шайх Муҳаммад ибн Аҳмад ал Бакрий роҳимаҳуллоҳ :
Тасаввуф – қалб ҳолатларини ростгўйлик узра тиклашнинг исмидир.
11. Шайх Абу Ҳафс Найсобурий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Тасаввуф- барчаси одоблардир , ҳар бир вақтнинг одобидир, ҳар бир ҳолатнинг одобидир. Ҳар бир мақомнинг одобидир.
12. Маъарруф ал Кархий роҳимаҳуллоҳ:
Тасаввуф –ҳақиқатларни маҳкам тутишлик ва одамлар қўлидаги нарсаларга қўл тикмасликдир.
13. Шайх Абу Ҳасан Шанжа роҳимаҳуллоҳ:
Тасаввуф – бир замонларда исми йўқ эдию, воқеъликда бор эди. Воқеъликсиз исмга айланди.
14. Шайх Абу Ҳамза ал Бағдодий роҳимаҳуллоҳ айтадилар.
“Тасаввуф – авфни маҳкам тутиш, маъруфга буюриш, жоҳиллардан юз ўгириш” деганлар.
15. Шайх Баҳоуддин Нақшбанд роҳимаҳуллоҳ:
Тасаввуф – умум-ижмолий ишни тафсилий бўлиши, истидлолий (далил орқали билинадиган илм) илмни кашфий бўлиши (очиқ ойдин билиниб туриши)
16. Имом Раббоний роҳимаҳуллоҳ айтганлар :
Тасаввуф – шариатга ихлос билан амал қилишдан иборат .
17. Шайх Мавлоно Муҳаммад Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ:
Тасаввуф – нафсни ўчиришнинг исмидир.
18. Шайх Аҳмад Али Лаҳурий роҳимаҳуллоҳ:
“Тасаввуф –Аллоҳни ибодат билан, Расулини тоат билан халқини хизмат билан рози қилишингиздур” дедилар.
Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий р.а нинг “Тасаввуф ва сулук” китоби асосида
Тошкент ислом институтининг 403-гуруҳ талабаси Амонова С.