islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хушхабар: 3 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Тошкент ислом институти 3-курс талабалари Абдулҳай қори Жўрақулов, Аҳлиддин қори Қурбонов ҳамда 1-курс талабаси Нурисломхўжа қори Умбаров  30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.

Шунингдек, 2-курс талабалари Ардашер Сапашов, Иляс Сабирбаев, Асаматдин Маҳамматдинов ва 1-курс талабаси Муроджон Сайдалиев Қуръони каримни ёдлаб тугатдилар. Эндиликда мазкур қорилар ёд олганларини мустаҳкамлаш учун Қуръони каримни устозлар ҳузурида такрор қиладилар.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Хатм якунида Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.

Абдулҳай қори, Аҳлиддин қори ва Нурисломхўжа қори ҳамда уларнинг устозларига ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров, кафедра мудирлари Соатмурод домла Примов, Ёқубжон домла Бухарбоев, Тафҳизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчилари Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Элёр қори Аҳматқулов ва барча иштирокчилар, биргаликда Қуръони карим хатми дуоси баробарида қори устозлар ҳамда Абдулҳай қори Жўрақулов, Аҳлиддин қори Қурбонов ҳамда Нурисломхўжа қори Умбаров, Ардашер қори Сапашов, Иляс қори Сабирбаев, Асаматдин қори Маҳамматдинов ва Муроджон қори Сайдалиев ҳақига дуолар қилдилар, Аллоҳдан юртимизга хайр-барака ва офият сўрадилар.

30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берган 3 нафар қорининг ҳар бирига Уйғун домла Ғафуров, Акмалхон домла Шокиров ва Соатмурод домла Примов ҳадя сифатида ноутбук топширди.

Шунингдек, Қуръони каримни ёдлаб тугатан 4 нафар қори талабалар қимматбаҳо эсдалик совғаларини Жаҳонгир қори Неъматовдан қабул қилдилар.

Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланмоқда. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 23 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов, Азимжон қори Мадаминжонов, Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Абдуллоҳ қори Комилов ва Саидбурхон қори Фазлиддинов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.

Шунингдек, аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаев Фотима ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.

Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Зафар қори Маҳмудов

281681cookie-checkХушхабар: 3 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: