islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб тили ва унинг келиб чиқиш тарихи

Араб тили сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармоғига мансуб тил. Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка шим.586даги йигирмадан ортиқ мамлакатнинг расмий давлат тили ҳисобланади. Араб тилида 200 млн. дан ортиқ аҳоли гаплашади (1997). Қадимий Араб тили милоддан аввалги 5 – 4-асрларга тааллуқли обидалар орқали маълумдир.

У мумтоз араб тилининг пайдо бўлишига замин бўлган. Мумтоз Араб тилининг лексик ва грамматик шаклланиши жоҳилия даври (5 – 7-асрлар) шоирларининг оғзаки ижодларида намоён бўла бошлаган. Қуръони Каримнинг нозил бўлиши натижасида мумтоз Араб тили бадиияти янада гўзаллашди ва грамматик меъёрлари мукаммаллашди. 8 – 9-асрларда мумтоз Араб тили грамматикаси ишлаб чиқилди, ислом ёйилган ўлкаларда расмий ва илмий тил бўлиб қолди. Ибн Сино, Беруний, Хоразмий ва бошқа илмий асарларини ана шу тилда ёзганлар.

Мумтоз Араб тили лексик жиҳатдан бир оз ўзгарган ҳолда, ҳозирга қадар арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби араб дунёсини бирлаштириб турувчи Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф ва бошқа мўътабар манбалардир. Араб дунёсидаги вақтли матбуот, нашрлар, радио ва телевидение ҳозирги шу тилда. Араб сўзлашув тили адабий тилдан кескин фарқланади, фонетик ва лексик жиҳатдан бирбирига ўхшамайди. Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Мағриб, Хасания (Мавритания), Шоа (Нигерия, Камерун, Нигер) лаҳжаларига бўлинади. Ушбу лаҳжалар асосан 3 сабабга кўра юзага келган:

1) араб адабий тилига қурайш қабиласи (Макка) шевасида нозил бўлган Қуръони Карим тили асос бўлган, зеро ўша вақтлардаёқ Арабистон ярим оролда яшовчи қабилаларнинг тилларида турли тафовутлар бор эди;

2) ҳозирги араб дунёсининг аксар қисми келиб чиқиши араб бўлмаган халқлардир. Улар ислом таъсирида араблашган. Уларнинг ҳозирги сўзлашув тилида исломгача мавжуд бўлган она тиллари унсурларининг бўлиши, табиий;

3) араб дунёсининг аксар қисми ғарб истилочилари ҳукмронлиги остида бўлганлиги ҳудудий лаҳжаларнинг жиддий фарқланишига олиб келган. Туркистон, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди Араб халифалиги томонидан бўйсундирилгач ва ислом маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилингач, Араб тили ҳамда араб ёзуви мазкур ҳудудда илмфан тили ва ёзувига айланди. Шу билан боғлиқ ҳолда арабшунослик вужудга келди.

4- курс талабаси Нуриллаев Абдулбосит

282660cookie-checkАраб тили ва унинг келиб чиқиш тарихи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: