Ислом таълимоти бўйича, Аллоҳ таоло инсонни азиз-у мукаррам қилиб яратгандир.
Қуръони каримнинг Исро» сурасида
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَىٰ كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا ﴿٧٠﴾
«Батаҳқиқ, Биз одам болаларини мукаррам қилдик. Уларни қуруқликда ва сувда кўтардик, ҳам уларга пок нарсаларни ризқ қилиб бердик. Ва уларни ўзимиз яратганларнинг кўпидан устун қилиб қўйдик»-дейди. (70 оят)
Ш а р ҳ
Агар эътибор берадиган бўлсак, Аллоҳ таоло одам болаларини демоқда. мўмин-мусулмонларни ёки зоҳид-у тақводорларни дегани йўқ. Бундан номики одам боласи бўлса, Аллоҳ уни азизу мукаррам қилиб яратгани тушунилади. Аллоҳ таоло номики одам боласи бўлса, уни дунёга бошқа нарсаларнинг ҳаммасидан устун қилиб қўйган бўлади. Бу маънода барча одамлар баробар бўладилар. Чунки, Аллоҳ одамларнинг ҳаммасини бир аслдан яратган, уларни бир хил хусусиятларга эга қилган, ақл берган, нутқ қобилияти берган ва бошқа одамга хос қобилиятларини берган. Бу маънода барча инсонлар баробар, инсоний қадр-қийматлари бир хил ва ўша қадр-қийматларини доимий сақланиб қолишига ҳақлилар. Инсон зотининг улуғлиги ҳам унинг инсоний қадр-қийматидадир. Инсоний қадр-қиймат уни дунёга бошқа жонзотлардан ва барча мавжудотдан устун қилиб туради.
Аллоҳ таоло «Ғофир» сурасида:
اللَّهُ الَّذِي جَعَلَ لَكُمُ الْأَرْضَ قَرَارًا وَالسَّمَاءَ بِنَاءً وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ وَرَزَقَكُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ ۚ ذَٰلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ ۖ فَتَبَارَكَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
«Аллоҳ сизларга ерни қароргоҳ осмонни бино қилган, сувратларингизни гўзал этиб яратган ва сизларни пок нарсалар ила ризқлантирган зотдир. Ана шу Аллоҳ- Роббингиздир. Бас, оламларнинг Роббиси-Аллоҳ олий бўлди»-дейди.
Ш а р ҳ
Ер одам боласи учун Аллоҳ томонидан қароргоҳ килинган. У ердан бошка жойда қарор топа олмайди. Ердан юқорига кўтарилган инсон вазнсизлик ҳолатига учрайди. Оёғини хоҳлаган жойига қўя олмайди, қарорини йўқотади, унга ҳаво етишмайди. Ерни инсон ҳайоти учун ҳамма томондан ростлаб тўғирлаб қўйган Зот Аллоҳ таолодур.
Инсон ўз жуссасига қарасин. Унинг жуссаси қандай гўзал. Агар аъзоларидан бирортаси салгина ўзгариб қолса бу гўзалликнинг қадрини билади. Албатта унга бу суръатни Аллоҳдан бошқа хеч ким бера олмайди.
«Ват-тийин» сурасида
«Батаҳқиқ, Биз инсонни энг гўзал шаклда халқ қилдик»-дейди.
Ш а р ҳ
Инсон ўзининг энг азиз ва мукаррам эканини, ушбу азизлик ва мукаррамликка, инсоний қадр-қийматга муносиб бўлиш лозимлигини англаб етиши керак. Ана ўша улуғ инсоний қадр-қийматига доғ туширадиган ишларни қилмаслиги лозим. Шунингдек, инсонлар бир-бирларининг инсоний қадр-қийматларини поймол қилмасликлари керак. Ҳар бир инсон ўз қадр-қийматини билганидек, ўзидан бошқа инсонларнинг ҳар бири ҳам худди ана шундоқ қадр-қийматга ҳақли эканини тўлиқ тушунмоқлиги зарур.
Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Жуманов Сирожиддин таёрлади.