Савол:
Мен асли Иорданияликман, айни пайтда Америкада яшайман, вақтнинг тафовути 8 соат. Саволим шундан иборатки, арафа куни оламларнинг роббиси наҳор пайти осмонга тушиб, дуоларни ижобат қилиши маълум. Биз турган америкада наҳорнинг бошланиш пайти Иорданияда туннинг бошланиши бўладику, биз қандай қиламиз?
Жавоб:
Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, бу саволнинг келиб чиқишига сабаб, сиз Аллоҳ таъолони жисм деб тасаввур қилиб, уни башар каби ҳаракатланади, бир макондан бошқа маконга кўчади деб ўйлаганингиздадур. Аллоҳ бундай жисм ва сифатлардан покдур, чунки, Аллоҳ азалдан мавжуд бўлиб, ундан олдин бирон нарса мавжуд бўлмаган, у маконни ва вақтни яратган, шундай экан қандай қилиб яратувчи зот ўзи яратганларида ўрин эгаллаши мумкин ?! (Яъни бу муҳол)
Демак, Аллоҳ таъолонинг нозил бўлиши дегани бу- раҳматнинг, илмнинг, иноятнинг нозил бўлиши маъносидадур. Натижада ўша вақтда Аллоҳнинг махлуқотларига раҳмати зиёда бўлади. Бу эса хабар берилганидек, ҳар бир диёрда бўлади. Сизга тавсия шуки, сиз зеҳнингиздан бу эътиқоддан бошқаларини чиқариб ташланг ва Аллоҳ билан махлуқотлари ўртасида ўхшашлик йўқ деган эътиқодни маҳкам тутинг.
Валлоҳу аълам!
Доктор Салоҳ Абул Ҳожнинг фатволари
асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси
ўқитувчиси Неъматуллоҳ Раҳимов тайёрлади