islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳазратим китобларига….

Исломга бахшида умр бўлиб қол!

Солиҳлар йўлига назарингни сол

Аллоҳнинг ҳабарин яхши билиб ол

Қур’онни танитар “Тафсири Ҳилол”

Рисолат шукухин санама хайхот

Суннат дастарини ушлагин,сабот

Қидирма узоқдан қандайдир нажот

Яшашни ўргатар “Ҳадис ва Ҳаёт”

Ақийда бўлмаса амал не фойда

Эьтиқод софлиги муҳим қоида,

Иккиланиб қолсанг йўллар ҳақида

Ёрдамга шошилар “Сунний ақида”

Қачонки йўлингиз бўлса тариқат

Сизни олиб борарар токи ҳақиқат

Қанча олий бўлса сиздаги ҳиммат

Тасаввуфга чорлар “Ҳислатли ҳикмат”

Унутма ҳечқачон, ҳис қилгин Раҳмон

Илмга шўнғигин гўёки уммон

Тананинг қуввати дори ва дармон

Қалбингни шифоси ундаги “Иймон”

 

 

Ҳаёт йўлларимиз паст-баланд, қия

Орифлик осонмам кўйгин химоя ,

Зикр-ла машғул бўл, айтиб талбия

Комиллик чўққиси “Руҳий тарбия”

Набийни эшитгин ҳадислар ила

Суннатга киришгин сен тамомила

Қалбларни тебратган кучли зил-зила

Саҳиҳ нидо берар “Олтин силсила”

Шубҳа, нуқсонларга қўйгин ҳимоя

Аниқ асослар бу, эмас ҳикоя

Шариат ҳукмига килсанг риоя

Мақбул ибодатга бўлар “Кифоя”

Нажотга шошилинг топиб иложи

Жаннат калитидир, иймон ривожи

Дунё-охиратда зулмат сирожи

Намоз олийликка “Мўмин меърожи”

Шогирдлар ишингиз қилсинлар  давом

Асрлар янграсин эҳтиромли ном,

Яратган сиздекни қилганди инъом

Ҳайрли ишингиз бизларга илҳом.

 

“Имом Бухорий” номли Тошкент Ислом Институти

4-курс талабаси Тожиқулов Умрзоқ.

284550cookie-checkҲазратим китобларига….

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: