Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Сахий Аллоҳ таълога яқиндир, жаннатга яқиндир, инсонларга яқиндир, дўзахдан узоқдир. Бахил Аллоҳ Таълодан узоқдир, жаннатдан узоқдир, инсонлардан узоқдир, дўзахга яқиндир”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайхи васаллам айтадилар: “Хар куни тонгда икки фаришта тушиб, Улардан бири Аллоҳим инфоқ қилгувчини қилган инфоқини ўрнини яхшилик билан тўлдиргин. Бошқаси Аллоҳим инфоқ эҳсон қилмасдан молини сақлаб қўювчини молига талофат етказгин” дейди. (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти)
ХИКМАТ: Аллох Таълога Жоҳил сахий Обид бахилдан яхшироқдир.
Ҳаким зотдан сўрашди: Бахилликдан хам хуникрок хислат борми? Саховатпеша кишини қилган яхшилигини гапириши……
Бишр Ҳофий раҳматуллоҳи алайхи айтадилар: Бахилни гапириш ғийбат бўлмайди.
Усмон ибн Даррож Туфайлий айтади. (У бахиллиги билан донг қозонган киши эди.) Бир куни олдимиздан тобутга солинган маййит олиб ўтилди. Ёнимда ўғлим ҳам бор эди. Тобутни ортидан “Сени ҳозир тўшаги, ёпинчиғи, пардаси, нон-суви йўқ жойга олиб кетишаяпти” деб бир аёл йиғлаб келарди. Шунда ўғлим “Аллоҳга қасамки отажон булар бизни уйга кетишяпти” деди…
Аслиддин Мирзамиддинов Тошкент Давлат
Шарқшунсолик университети магистранти