islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Xолид ал-Фaлих: Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ҳар жиҳатдан ўхшаш мамлакатлар

Тошкент Халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун дунёнинг ўнлаб ривожланган давлатларидан соҳанинг юқори мартабали вакиллари етиб келишган. Улардан бири, Саудия Арабистони Қироллиги инвестициялар вазири Xолид ал-Фалиҳ ОАВ вакилларига қисқача интервью берди:

– Аввало, Саудия Арабистони билан Ўзбекистон ҳар жиҳатдан ўхшаш мамлакатлар эканлигини таъкидламоқчи эдим.

Мен Ўзбекистонда сўнгги беш йилда жуда катта ўзгаришлар юз бераётганига гувоҳман. Бу узоқни кўра билиш асосида олиб борилаётган сиёсат самарасидир. Мамлакатда энергетика, атроф муҳитни асраш, тадбиркорлар билан дўстона муҳитни шакллантиришга қаратилган эътибор таҳсинга сазовор.

Ўзбекистон географик жиҳатдан қулай, яъни Марказий Осиёнинг ўртасида жойлашган давлат. Бу савдо-сотиқни ривожлантиришга кенг йўл очади. Ўзбеклар жуда меҳнаткаш, шижоатли халқ. Шу боис турли мамлакатлар ишбилармонлари республикага инвестиция киритишни хоҳлайди.

Айни пайт мамлакатларимиз ўртасида қуёш ва шамол энергетикаси соҳасида изчил ҳамкорлик мавжуд. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ва озиқ овқат товарлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам шериклик йўлга қўйиляпти.

Таъкидлаш жоиз, молиявий ҳамкорлик биз учун жуда қизиқ йўналиш ҳисобланади. Келажакда соғлиқни сақлаш иншоотларини рақамлаштириш, ўғит ишлаб чиқаришда ҳам иштирок этишни режалаштиряпмиз. Қолаверса, кичик ва ўрта бизнесни жадаллаштириш, нафақат шаҳарда, балки қишлоқларда ҳам шу соҳани ривожлантириш бўйича кенг кўламли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ниятимиз бор.

Гўзал Сатторова, ЎзА

288680cookie-checkXолид ал-Фaлих: Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ҳар жиҳатдан ўхшаш мамлакатлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: