islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

РЎЗАНИНИГ ТУРЛАРИ

Рўзанинг турлари тўрттадир:

Лозим рўза.

Лозим рўза иккига: фарз ва вожибга бўлинади.

Фарз рўза. У ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган фарз рўзага бўлинади.

Тайин қилинган фарз рўза – Рамазон рўзасини адо этишдир. Бу Қуръон, суннат ва уламолар ижмоъи билан собит бўлган.

Тайин қилинмаган фарз рўза – Рамазоннинг қазоси ва каффоратининг рўзасидир.

Шунингдек, ҳайз ва нифосли аёллар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам имкон топганларида Рамазоннинг қазо рўзасини тутадилар.

Вожиб рўза ҳам иккига: тайин қилинган ва тайин қилинмаган вожиб рўзага бўлинади.

Тайин қилинган вожиб рўза – муайян назр (тайинли кун) рўза ва Рамазон ойининг ҳилолини кўриб, шаҳодати қабул қилинмаган кишининг рўзасидир.

Тайин қилинмаган вожиб рўза:

а) Назр рўза (мутлақ рўза ҳам дейилади). Бу кунини тайин қилмасдан, бир кун рўза тутишни назр қилган кишининг рўзасидир. Масалан, “Фалон ишим амалга ошса, бир кун рўза тутишни назр қилдим” дейилгани каби.

б) Муайян кунда рўза тутишни назр қилиб, тута олмаган кишининг қазо рўзаси.

в) Рўза тутишга қасам ичиб, зиммасига рўзани вожиб қилиб олган кишининг рўзаси.

г) Нафл рўзани тутишни бошлаб, охирига етказмай, очиб юборган кишининг ўша кун учун тутадиган қазо рўзаси.

д) Каффорат рўзалари: зиҳор, қатл, Рамазоннинг рўзасини қасддан очиб юбориш ва қасамни бузганлигининг каффорати учун тутиладиган рўзалар.

е) Таматтуъ ва қирон учун эҳромга кириб, қурбонлик қила олмаган кишининг ўн кунлик рўзаси.

ж) Эҳромдалик чоғида, вақти кирмасидан олдин соч олдирган кишининг каффорат учун тутадиган уч кунлик рўзаси.

з) Ҳарамда ов қилишнинг жазоси учун тутиладиган рўза.

и) Эътикофини бузиб қўйган кишининг қазо рўзаси.

Мавлянкулов Мурод Эргашевич

Тошкент ислом институти

Илмий тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими муҳандиси

290910cookie-checkРЎЗАНИНИГ ТУРЛАРИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: