Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида Масжидун Набавийда 3та Боби Салом, Боби Раҳма ва Боби Жаброил дарвозалари бўлган. Йиллар ва асрлар ўтган сайин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари кенгайиб борди.
Икки муқаддас масжид бошқаруви агентлиги тақдим этган меъморчилик харитасида Масжиди Набавийнинг ҳозирги кунда 42 йирик дарвозаси борлигини кўриш мумкин.
Ҳар бир дарвоза устида Қуръони Карим Ҳижр сурасининг “У(жаннат)га тинчлик, омонлик ила киринглар” ояти ёзилган. Шайх Ҳаттобнинг айтишича, асосий ва юқори қаватлардагилар билан қўшиб ҳисоблаганда жами эшикларнинг сони 85 тани ташкил этади.
Айрим дарвозаларнинг бир эшиги, айримларининг икки, уч ва ҳатто беш эшиги бор. Бунга қўшимча, ҳаракатли зиналар одамларни биринчи қаватга, ҳовлига ва томга олиб чиқади.
Дарвозалар рақамланган бўлиб, эркаклар ва аёллар кирадиган эшиклар алоҳида.
Эркаклар дарвозаси: 1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,11,15,16,17,18,19,20,21,22,31,32,33,34,35,36,37,38,39,40,41,42.
Аёллар дарвозаси: 12,13,14,23,24,25,26,27,28,29,30.
Мадинадаги Масжидун Набавий Бош агентлиги тақдим этган харитага кўра дарвозалар қуйидагича номланади:
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев