islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Исо Термизийнинг “Сунан” асаридаги китоблар ва боблар сони

“Сунани термизий” асари битта муқаддима 47 та китобдан иборат бўлиб, ҳар бир китобнинг бир неча ўнлаб боблари ҳам мавжуд. Қуйида биз “Сунани Термизий” асарининг китоб ва бобларининг номлари ва ададларини келтириб ўтамиз.

Таркиблар жадвали:

1. Таҳорат китоби. Бу китоб 112 бобдан иборат бўлиб, “Таҳорати бўлмаган кишининг намози қабул бўлмаслигига доир келган ҳадислар” билан бошланиб, “Ерга тушган бавл тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
2. Намоз вақтлари китоби. Бу китоб 219 бобдан иборат бўлиб, “Набий алайҳиссаломдан намоз вақтларига доир келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Уйда нафл намозларни ўқишни фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
3. Витр китоби. Бу китоб 21 бобдан иборат бўлиб, “Витр намозини фазли тўғрисидаг келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Набий алайҳиссаломга саловат айтишни фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
4. Жумъа намози китоби. Бу китоб 82 бобдан иборат бўлиб, “Жумъа намозини фазли тўғрисидаг келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Намоз фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
5. Закот китоби. Бу китоб 38 бобдан иборат бўлиб, “Закот бермаган кишига Набий алайгиссаломдан келган қўрқитишлар тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Сўрашдан қайтарилганлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
6. Рўза китоби. Бу китоб 83 бобдан иборат бўлиб, “Рамазон ойининг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Рамазонга ратғиб ва рўзанинг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
7. Ҳаж китоби. Бу китоб 116 бобдан иборат бўлиб, “Макканинг ҳарамлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Ҳажарул асвад тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
8. Жаноза китоби. Бу китоб 77 бобдан иборат бўлиб, “Касалнинг савоби тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Набий алайҳиссаломни “Мўминнинг жони ўлгунича динига осилиб турган бўлади” деган гаплари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
9. Никоҳ китоби. Бу китоб 42 бобдан иборат бўлиб, “Уйланишни фазилати, ва унга ундаш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Аёлга уйланиб, яқинлик қилишидан олдин ўлган киши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
10. Разоат китоби. Бу китоб 19 бобдан иборат бўлиб, “Насабдан маҳрам бўлганлар разоаттан ҳам маҳрам бўлиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Аёл маҳрамсиз бир ўзи сафар қилиши макруҳлиги тўғрисида келган ҳадислар” билан ниҳояларган.
11. Талоқ ва лион китоби. Бу китоб 23 бобдан иборат бўлиб, “Суннат талоқ тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Эри ўлган аёлни иддаси қаерда бўлиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
12. Баъйлар китоби. Бу китоб 74 бобдан иборат бўлиб, “Шубҳаларни тарк қилиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Масжидда савдо қилишдан қайтариш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
13. Ҳукмлар китоби. Бу китоб 42 бобдан иборат бўлиб, “Қозилик тўғрисида ҳадислар” боби билан бошланиб, “Музораъа тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
14. Диялар китоби. Бу китоб 22 бобдан иборат бўлиб, “Туядан қанча дия берилиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Тақсимлаш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
15. Ҳадлар китоби. Бу китоб 30 бобдан иборат бўлиб, “Ҳад вожиб бўлмайдиган кишилар тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Таъзир тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
16. Овлар китоби. Бу китоб 18 бобдан иборат бўлиб, “Ит овлаган овдан ейиладиганлари ва ейилмайдиганлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Эшак, ҳачир ёки сигир ваҳший бўлиб қолса унга ўқ отилиши ёки отилмаслиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
17. Қурбонликлар китоби. Бу китоб 21 бобдан иборат бўлиб, “Қурбонлик фазилатлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Туғилган гўдак қулоғига азон чақириш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
18. Назр ва қасамлар китоби. Бу китоб 19 бобдан иборат бўлиб, “Гуноҳ ишда назр йўқ эканлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Озод қилган кишининг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
19. Сияр китоби. Бу китоб 47 бобдан иборат бўлиб, “Жангдан олдин чақириқ тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Жангдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
20. Жиҳоднинг фазилати китоби. Бу китоб 26 бобдан иборат бўлиб, “Жиҳоднинг фазли тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Соқчилик қилишнинг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
21. Жиҳод китоби. Бу китоб 40 бобдан иборат бўлиб, “Ўтиришдаги узур тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Ўлжалар тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
22. Либослар китоби. Бу китоб 45 бобдан иборат бўлиб, “Эркаклар учун олтин ва ҳарир тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Кийимни туўатиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
23. Таомлар китоби. Бу китоб 45 бобдан иборат бўлиб, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ейдиган нарсалари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Қўлида ёғ қолиб ухлашнинг макруҳ эканлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
24. Ичимликлар китоби. Бу китоб 21 бобдан иборат бўлиб, “Хамр ичувчи тўғриси келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Қайси ичимлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга севимлироқ тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
25. Яхшилик ва силаи раҳм китоби. Бу китоб 87 бобдан иборат бўлиб, “Ота-онага яхшилик қилиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Яхши ишларни мақташ тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
26. Табобат китоби. Бу китоб 31 бобдан иборат бўлиб, “Парҳез қилиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Асал тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
27. Мерос китоби. Бу китоб 22 бобдан иборат бўлиб, “Ким молини қолдирса меросхўрлари учундир тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Аёл киши валиликдан мерос олиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
28. Васият китоби. Бу китоб 8 бобдан иборат бўлиб, “Васият учдан бирида бўлиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Ўлаётган вақтида озод қилган ё садақа қилган киши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
29. Волийлик ва ҳиба китоби. Бу китоб 7 бобдан иборат бўлиб, “Волийлик озод қилган учундир тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Ҳибадан қайтиш макруҳлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
30. Тақдир китоби. Бу китоб 18 бобдан иборат бўлиб, “Тақдирга киришиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Қазои қадарга рози бўлиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
31. Фитналар китоби. Бу китоб 70 бобдан иборат бўлиб, “Мусулмон кишини фақатгина уч нарсада қони ҳалол бўлиши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Шамолни сўкишдан қайтариш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
32. Тушлар китоби. Бу китоб 11 бобдан иборат бўлиб, “Мўъминнинг туши пайғамбарликдан қириқ олти жузнинг бири тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Мезон тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
33. Шаҳодатлар китоби. Бу китоб 1 бобдан иборатдир.
34. Зоҳидлик китоби. Бу китоб 54 бобдан иборат бўлиб, “Амалга шошилиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Тилни сақлаш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
35. Қиёмат сифатлари китоби. Бу китоб 50 бобдан иборат бўлиб, “Қасос ва ҳисоб шаъни тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Сабр ва шукур тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
36. Жаннат сифати китоби. Бу китоб 24 бобдан иборат бўлиб, “Жаннат дараҳти тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Жаннат анҳорлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
37. Дўзах сифатлари китоби. Бу китоб 11 бобдан иборат бўлиб, “Дўзах сифати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Дўзах аҳлининг кўпи аёллар тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
38. Иймон китоби. Бу китоб 18 бобдан иборат бўлиб, “Инсонлар билан улар “Ла илаҳа иллаллоҳ” дегунларича жанг қилишга буюрилдим тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Бу умматнинг бўлиниши тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
39. Илм китоби. Бу китоб 19 бобдан иборат бўлиб, “Алоҳ бир бандага хоҳласа уни динда фақиҳ қилиб қўяди тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Ибодатларда фиқҳни фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
40. Одоб китоби. Бу китоб 110 бобдан иборат бўлиб, “Саломни ёйиш тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Фасоҳат ва баён тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
41. Ўхшашликлар китоби. Бу китоб 7 бобдан иборат бўлиб, тўғрисида келган ҳадислар боби билан бошланиб, “Одам боласи ажали ва амалида ўхшашлиги тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
42. Қуръон фазилатлари китоби. Бу китоб 26 бобдан иборат бўлиб, “Фотиҳатул китобнинг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандай бўлгани тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
43. Қироатлар китоби. Бу китоб 13 бобдан иборат бўлиб, “Фотиҳатул китоб тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Аллоҳ утти ҳарфда нозил қилди тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
44. Қуръон тафсири китоби. Бу китоб 95 бобдан иборат бўлиб, “Қуръонни райи билан тафсир қилиш тўғрисида келган ҳадислар” “Муаввазатайн тафсири тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
45. Маноқиб китоби. Бу китоб 148 бобдан иборат бўлиб, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фазилатлари тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Сақиф ва бану Ҳунайн тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.
46. Илал китоби. Бу китоб 1 боб билан ниҳояланган.
47. Чақириқлар китоби. Бу китоб 155 бобдан иборат бўлиб, “Дуонинг фазилати тўғрисида келган ҳадислар” боби билан бошланиб, “Афу ва оқибат тўғрисида келган ҳадислар” боби билан ниҳояланган.

ТИИ Модуль таълим шакли

талабаси Қўйсинов Ҳалимжон

303950cookie-checkАбу Исо Термизийнинг “Сунан” асаридаги китоблар ва боблар сони

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: