Аввал хабар берганимиздек, 31 март куни Тошкент ислом институтида “Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин” шиори остида маданий-спорт байрам тадбири бўлиб ўтган эди. Ушбу тадбирга Яҳё қори Турдиев, Абдуқаюм долма Азимов, Зоҳиджон домла Қодиров каби фахрий устоз ва ректорлар ташриф буюриб, ўқитувчилар, ходимлар ва талабалар ҳақига қилган дуои хайрлари билан даврани файз ва нурга тўлдирдилар.