islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳ таолога макон нисбат беришнинг хатари

Кеча 03.06.2022 куни Тошкент ислом институтида ақоид фани бўйича машҳур иорданиялик олим Ҳамза Бакрийиштирокида талабалар учун “Аллоҳ таолога макон нисбат беришнинг хатари” мавзуида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Бу илмий суҳбатда институтнинг ўқитувчилари билан бирга, институт талабалари ҳам иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоизки, илмий суҳбат қизғин ўтиб, унда Аллоҳтаолога макон нисбат беришда эътибор қаратилиши зарур бўлган нозик нуқталарга ва  баъзилар Аллоҳнинг сифатларини тушуниш, тушунтириш ва шарҳлашда йўл қўядиган хатоларига урғу қаратилди.

Суҳбат сўнгида меҳмон Ҳамза Бакрий, талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб жавоб бериб, талабалар ҳаққига дуо қилди ва ўзининг янги китобларидан баъзиларини институтнинг  катта ўқитувчиси Соатмурод домла Примовга ҳадя қилди.


ТИИ Матбуот хизмати

307540cookie-checkАллоҳ таолога макон нисбат беришнинг хатари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: