islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Хориждаги ватандошларимиз илмий суҳбатлардан баҳраманд бўлмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари Россия Федерациясининг бир қанча шаҳарларида бўлиб, мусофирликда ҳаёт кечираётган юртдошларимизга илмий суҳбатлар ташкил этиб келмоқдалар. Яқинда Екатеринбург шаҳридаги “Абу Ханифа” масжидида ана шундай диний-маърифий мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов хуфтон намозига йиғилган 600 дан зиёд ватандошларимизга диний идора раҳбарияти ва муфтий ҳазратларининг саломлари ва хайрли дуоларини етказди.

Шунингдек, Иброҳимжон домла “Шукр қилиш – олий фазилат!”, “Тинчлик ва хотиржамлик – улуғ неъмат!”, “Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган миллий ва диний қадриятларимиз – муборак динимиз асосларидир”, “Турли оқимлардан эҳтиёт бўлайлик!” мавзуларида маъруза қилдилар. Шу билан бирга диний савол-жавобларда интернетдаги хар хил сайт ёки турли одамлардан эмас, балки идора тизимидаги расмий интернет-нашрларидан фойдаланишни тавсия қилиб, улар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек бундай тадбир, Нижневартовск шаҳрида янги барпо этилаётган масжидда бўлиб ўтди. Унда Иброҳимжон домла Иномов масжид фаолларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров номларидан совға тақдим этди. Сўнгра аср намозига йиғилган юзга яқин ватандошларимизга муҳим мавзуларда суҳбат қилиб бердилар.

Суҳбат якунида йиғилганлар сермазмун суҳбат ва катта эътибордан мамнун бўлишиб, бундай учрашувларни кўпроқ ташкил этиш кераклигини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

311550cookie-checkХориждаги ватандошларимиз илмий суҳбатлардан баҳраманд бўлмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: