6-савол: Қуръон истилоҳида «أشتات» «аштат» ва «шатта»нинг ўртасидаги фарқ нима?
6-жавоб: Уларнинг асослари битта, «шатт» ҳам, «шатот» ҳам луғатда “бир-биридан фарқлилик ва турлилик”ни англатади. «Шатта» калимаси учта оятда бир хил бўлишнинг тескариси – турлича бўлиш маъносида келган:
وَأَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَأَخْرَجْنَا بِهِ أَزْوَاجًا مِنْ نَبَاتٍ شَتَّى
«Бас, ўша (сув) ила турли набототлар жуфтларини чиқардик» (Тоҳа сураси 53-оят).
إِنَّ سَعْيَكُمْ لَشَتَّى
«Албатта, сизларнинг ишларингиз турличадир» (Лайл сураси, 4-оят).
تَحْسَبُهُمْ جَمِيعًا وَقُلُوبُهُمْ شَتَّى
«Уларни бир деб ўйлайсан. Ҳолбуки, қалблари тарқоқдир» (Ҳашр сураси 14-оят).
Аммо «аштат» калимаси эса, фақат икки оятда йиғилиб жам бўлишга тескари – бўлиниш маъносида келган:
يَوْمَئِذٍ يَصْدُرُ النَّاسُ أَشْتَاتًا لِيُرَوْا أَعْمَالَهُمْ
«Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан гуруҳ-гуруҳ бўлиб қўзғалурлар»(Зилзила сураси, 6-оят).
لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَنْ تَأْكُلُوا جَمِيعًا أَوْ أَشْتَاتًا
«Сизларга жамланган ва ёки тарқоқ ҳолда емоқликда ҳам гуноҳ-танглик йўқдир» (Нур сураси, 61-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади