Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига кўра Тошкент ислом институтига 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб хорижлик фуқаролар ҳам ўқишга қабул қилинади.
Тошкент ислом институтида хорижлик фуқаролар учун қабул 2022 йил 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) давом этади.
Хорижлик фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон натижаларига кўра Тошкент ислом институтида таҳсил оладилар.
Ўқитиш тўлов-контракт асосида ўзбек, араб ва рус тилларида олиб борилади. Мазкур тиллардан бирини билмайдиган абитуриентларга Тошкент ислом институтидаги тайёрлов курсида тўлов-контракт асосида бир ўқув йили давомида ўзбек ва араб тиллари ўргатилади.
Хорижлик талабалар ётоқхона ва бир маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.
2022-2023 ўқув йили Хорижлик абитуриентлар қабули учун зарур ҳужжатлар:
- Ректор номига ариза;
- миллий паспорт (амалдаги визаси билан);
- маълумоти ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси;
- соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса (белгиланган намунадаги);
- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
- фуқаролиги бўлган мамлакатнинг муфтийси (мамлакатда муфтий лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда дин ишлари бўйича тегишли давлат бошқаруви органи) томонидан берилган тавсиянома (ёки йўлланма);
- Ҳужжатларни жойлаштириш учун скоросшиватель ва конверт.
📞(71) 240-03-58, (99) 004-55-51
📍 Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
Қабул кунлари: Душанба – Шанба.
Иш вақти: 9:00 – 17:00.
Тушлик: 12:30 – 14:00.
Дам олиш куни: Якшанба
ТИИ Қабул ҳайъати