انس و انسان
7-савол: Қуръон истилоҳида «اِنْسٌ» «инс» ва «انْسَانٌ» «инсон» сўзлари орасидаги фарқ нима?
7-жавоб: (Инс ва инсон) сўзлари ваҳшийликнинг акси ўлароқ, умумий асосларининг далолатига кўра умумий қарашда ва мулоҳазада бир-бирига уйғундир, лекин улар маънодош шаклида бирин-кетин келмайди.
«Инс» лафзи Қуръони каримда доимо «жин» калимаси билан қиёсий тарзда ёнма-ён келади. Бу сўз жинларга тааллуқли бўлган барча оятларга зид келмайди ва у оятларнинг сони ўн саккиз оятдан иборат. Инсонийлик ваҳшийликнинг аксидир, мана шу инсонийлик орқали бизга ноодатий тарзда номаълум махфийлик шаклидаги жинслар бир-биридан ажралади ва бизнинг ҳаёт қонунларимизга бўйсунмайди:
Аллоҳ таоло айтади:
يَا مَعْشَرَ الْجِنِّ وَالْإِنْسِ أَلَمْ يَأْتِكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ
«Эй, жин ва инс жамоалари, сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сизга айтиб бермадиларми...?»)Анъом сураси, 130-оят).
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
«Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт сураси,56-оят).
Аммо инсон эса, унинг инсон эканининг ўзи етарли эмас, балки, инсонийлик, унда илоҳий таклифларга яроқли бўлиш ва инсон елкасига юклатилган омонатни кўтариш даражасига юксалишдир, бу эса, унинг балолар ва яхшиликларга гирифтор бўлиши билан чамбарчас боғлиқдир. Инсон лафзи Қуръоннинг олтмиш бешта жойида келган.
Аллоҳ таоло айтади:
وَخُلِقَ الْإِنْسَانُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир» (Нисо сураси,28-оят).
وَلَئِنْ أَذَقْنَا الْإِنْسَانَ مِنَّا رَحْمَةً ثُمَّ نَزَعْنَاهَا مِنْهُ ٌ
«Агар инсонга Ўз томонимиздан роҳатни тоттириб, сўнгра ундан уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукр бўлур» (Ҳуд сураси,9-оят).
وَكُلَّ إِنْسَانٍ أَلْزَمْنَاهُ طَائِرَهُ فِي عُنُقِهِ
«Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз…» (Исро сураси 13-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади