islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сурат эмас сийрат муҳим.

Аллоҳ таоло инсониятни ер юзида яратибдики уни қалбию хатти-харакати гўзал бўлиши муҳим эканлигига урғу буради. Росуллари алайҳимуссалом ва китоблари орқали бандаларидан шу хулқни талаб қилди. Инсоннинг авваламбор қалби гўзал бўлгандагина у бошқаларга ўрнак ва намуна бўла олади. Бундай одоб-ахлоқни биз аввалам бор пайғамбаримиз Алайҳиссаломда кўришимиз мумкин. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифалари инсонларни тарбиялаш, нафсларини поклаш, ахлоқларини сайқаллаш, қалбларини Роббиларига боғлаш бўлган.

Шу каби инсонлар ҳам бирон-бир даврда одамлар бирор кишини ёки қавмни мақтамоқчи бўлса, унинг шижоати, олийжаноблигини биринчи бўлиб тилга олган.

Бу борада Абдулқодир Жийлонийннг қуйидаги сатрларини келтиради: “Эй фарзанд! Қалбинг кир бўла туриб сўфийликни даъво қиласанми? Ҳолингга вой бўлсин! Ҳақиқий сўфий зоҳири ва ботини Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннатига эргашиш билан покланган инсондир. Қалбининг поклиги зиёда бўлгани сайин у ўзининг борлиқ денгизидан чиқиб, хоҳиш ва ихтиёрини тарк этаверади. Қалби покланса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан Раббиси орасида элчи бўладилар (яъни ҳар бир ишида У зотга эргашади). Зеро, ҳар қандай яхшиликнинг асоси ҳам У зотнинг ҳар бир сўзлари ва ишларига эргашишдир.

Банданинг қалби покланаркан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўради. У зот унга баъзи ишларни амр қиладилар ва баъзи амаллардан уни қайтарадилар..”

Инсоннинг қалби худди  бадани каби соғлом бўлиши керак. Чунки агар тана соғ бўлса, бошқа дунё ишларига қуввати етади. Аммо касал бўлса, ҳеч бир ишга қўли бормайди. Худди шу каби, холис Аллоҳ таоло учун қиладиган савобли ишлар учун ҳам саломат қалб зарур.

Сийрат ва одоб-ахлоқ инсоният ҳаётида жуда ҳам муҳим аҳамиятга  эгадир. Шунинг учун Ислом динида одоб-ахлоқ масаласига катта эътибор берилган. Шу каби Ислом дини одоб-ахлоқ динидир. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ шундай дийди: “Диннинг деярли учдан икки қисми одобдир”.

Яна бир ҳаким зотлардан бири: “Ким сиздан ахлоқ жиҳатидан устун бўлса, демак у дин жиҳатидан ҳам сиздан устундир. Чунки дин ахлоқдир”, деб айтган. Росулуллоҳ алайҳиссалом бу борада буюук намуна эгаси бўлиб, Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  одоб-ахлоқларини васф қилиб шундай деган:

وانك لعلي خلق عظيم

Шунингдек, ҳусни хулқ борасида улуғ зотлардан ҳам ажойиб фикрлар баён қилинган:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: “Ҳурматли бўлиш нима?”-деб савол қилинди. У киши:

 إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ “Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир”,(Ҳужурот, 13-оят) деди. У кишига: “Ҳасаб нима?” – деб айтилди. У киши: “Хулқи энг чиройли бўлганингиз ҳасаб борасида энг афзалингиздир”, деб жавоб берди. У киши: “Ҳар бир бинонинг пойдевори бўлгани каби, исломнинг пойдевори гўзал хулқдир”, деб айтди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Инсон агар обид бўлмаса ҳам ҳусни хулқ билан жанатдаги олий даражаларга етади. Ёмон хулқ сабабли гарчи обид бўлса ҳам жаҳаннамнинг энг пастига тушиши мумкин”, деб айтган.

Тобиийнлардан Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблабди”, деган.

Жунайд роҳимаҳуллоҳ айтади: “Гарчи инсоннинг илми ва амали оз бўлса ҳам, тўртта нарса уни юқори даражаларга кўтаради: Ҳилм, тавозеъли бўлиш, сахийлик ва ҳусни хулқдир. Ҳусни хулқ иймоннинг комиллигидир”.

Муҳаммад Зеҳний роҳимаҳуллоҳ: “Фазилатга насаб билан эмас, балки одоб билан эришилади”, деб айтган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, одоб- ахлоқ ва гўзал сийрат инсон учун керак бўлган энг муҳим фазилатдир. Хоссатан ҳозирги пайтда ёшларимиз ва фарзандларимиз тарбиясига жуда эътиборли бўлишимиз лозимдир. Биз уларга доимо бу нарсада ўрнак бўлиб, насиҳатгўй, тўғри одоб-ахлоқ ўргатиб, тарбия беришда эътиборли бўлишимиз керак. Биз уларни ҳар доим кимлар билан кўпроқ муносабатда бўа ундан таъсирланади ва ундаги ёхши ёки ёмон фазилат ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ота-боболаримизнинг “қозонга яқин юрсанг қораси юқади”лаётганлигини билишимиз лозим. Чунки, инсон табиати бири бирига кўчиб ўтувчи бўлади. Киши кимга яқин бўлса албатт, деб айтган бир гўзал ҳикматли гапи бор.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

ўқитувчиси Ахмедов Сайқал Абдуроҳманович.

315851cookie-checkСурат эмас сийрат муҳим.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: