islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф

Тошкент ислом институтининг Модуль таълим йўналиши талабалари “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси” устозлари А.Аллаберганов ва А.Тошпўлатов ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида марказ мутахассиси Ёрқинжон домла Жумабоев талабаларни Фатво маркази фаолияти — Call-марказ, “Фатво ва маъруза тайёрлаш”, “Медиа ва тарғибот” бўлимлари ҳамда фатво тайёрлаш жараёнлари билан таништирди.

Шунингдек, марказ фатволари ҳанафий мазҳаби манбалари асосида тайёрланиши ва халқаро фатво муассасалари билан ҳамоҳанг равишда фаолият юритилаётгани таъкидланди.

Талабалар ташриф чоғида марказ фаолиятига оид саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

455370cookie-checkЎзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: