Тошкент ислом институтида 1-курс талабалари учун “HEMIS орқали таълим жараёнини назорат қилиш ва бошқариш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ўқув жараёнини рақамлаштириш, дарс машғулотларини самарали назорат қилиш ва талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини онлайн тарзда таҳлил этиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Семинарда институтнинг Рақамли таълим технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи М.Валиев иштирок этди. Тренинг давомида HEMIS (Higher Education Management Information System) платформасининг янги имкониятлари – электрон журнал, рейтинг тизими, талабалар давомати, фанлар режалаштирилиши ва ўқув юкламаларини автоматлаштириш жараёнлари амалий тарзда намойиш қилинди.
Тадбир якунида HEMIS тизими орқали таълим жараёнини самарали бошқариш, маълумотлар аниқлигини таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва талаба ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш муҳим омил экани таъкидланди.