Тошкент ислом институти 3-курс талабалари иштрокида буюк мутакаллим ва ислом олами алломаси Имом Абу Мансур ал-Мотуридий илмий меросига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда у зотнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ҳамда “Китоб ат-Тавҳид” асарларининг илмий ва маънавий аҳамияти кенг ёритилди.
Суҳбат давомида иштирокчилар Имом Мотуридий томонидан асос солинган ақидавий мактабнинг ўрни, Қуръон оятларини тафсир қилишдаги ўзига хос услуби, шунингдек, “Китоб ат-Тавҳид” асарининг исломий эътиқод ва мантиқий тафаккур ривожидаги ўрни ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбирда Кўкалдош ўрта махсус ислом таьлим муассасаси мудири, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Маьмуржон домла Эркаев, Ёшлар билан ишлаш маьнавият ва маьрифат бўлими бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва бўлим ходимлари фаол иштирок этиб, Имом Мотуридий меросининг бугунги кунда ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Ушбу давра суҳбати орқали талабаларда аллома асарларига бўлган қизиқишни ошириш, илмий-назарий тафаккурни ривожлантириш ҳамда эътиқодий меросимизни чуқур ўрганиш мақсад қилинган.