Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров, “Тиллар” кафедраси мудири У.Ҳасанов, Рақамли таълим технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи М.Валиев, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш бош мутахассиси А.Кадиров 2-курс талабалари билан “Очиқ мулоқот” ўтказдилар.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар билан мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш, шу орқали ўқув жараёнини янада самарали ташкил этиш, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлардан талабаларни яқиндан хабардор қилишдир. Талабалар ўқув ва ташкилий масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, фикр ва таклифларини билдиришди.
Тадбирда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Б.Парпиев, бўлим ходимлари иштирок этдилар.