islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти Матбуот хизмати ходимлари тақдирландилар

Ўзбекистонда 27 июнь Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги 948-XII-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни этиб 27 июнь белгиланди.

Юртимизда “Тараққий” номли илк газета Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этилиб, ўзбек матбуотига тамал тоши қўйилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилот ва таълим муассасаларда ҳам Матбуот хизматлари фаолият юритмоқда. Шу билан бирга тизимдаги имом-хатиблар, ўқитувчилар ва талабалар Ислом дини билан боғлиқ масалалар, илмий-маърифий ва ижтимоий йўналишларда оммавий ахборот воситаларида, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаалар, интернет сайтларида долзарб мавзуларда чиқишлар қилмоқдалар. 70га яқин интернет сайтлари ва медиа марказлари, Ҳидоят ва Мўминалар журналлари ҳамда Ислом нури газетаси орқали халқимизга маърифат улашилмоқда.

Тошкент ислом институти Матбуот хизмати ходимларини байрам муносабати билан тақдирлаш мақсадида тадбир ўтказилди. ТИИ Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича поректор Умиджон Ходжаев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири Соатмурод Примов, “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлим бошлиғи Муҳаммад Акмалхон Шокиров, ўқитувчилар ва Матбуот хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб поректор У.Ходжаев кириш сўзи билан тадбирни очиб бериб, соҳа вакилларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этди ҳамда эзгу тилакларини билдирди.

Шундан сўнг, М.Шокиров сўз олиб, диний соҳа ҳамда институт ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеаларни, шу билан бирга Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёртишда тезкорлик ва фидойилик ҳамроҳ бўлишига тилак билдирди.

Институт матбуот хизматида ўз вазифасини адо этаётган матбуот котиби Тўлқин Азимов, ходимлар Абдуазим Харуллаев, Сайфуллоҳ Абдулҳаев ва Гулрух Мансурнинг журналистлик, муҳаррирлар, таржимонлик, режиссёрлик, монтажчилик, операторлик ва бошқа техник хизматлар билан боғлиқ машаққатли меҳнати юксак қадрланиб, ТИИ раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Мукофотларни проректор У.Ходжаев топширди. Тадбир сўнгида соҳа вакиллари ҳамда институт ўқитувчи ва ходимлари ҳақига хайрли дуолар қилинди.

Тошкент ислом институда Матбуот хизмати

Тошкент ислом институда Матбуот хизмати 2018 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига кўра 2020 йилдан бошлаб Матбуот хизмати таркибида махсус медиа марказ ўз фаолиятини бошлади.

ТИИ Матбуот хизмати оммавий ахборот воситалари ва матбуот учун институт фаолиятига оид маълумотлар, мақолалар, хабарлар, видео-аудио материаллар тайёрлаш билан шуғулланади. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ва диний-маърифий соҳада содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни медиа муҳитда ёритиб боради.

2021-2022 ўқув йили давомида Матбуот хизмати томонидан жами 5446 та диний-маърифий мақолалар, институт, ЎМИ ва юртимиз ҳаётига оид хабарлар ОАВ, интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинди. Шу билан бирга долзарб мавзуларда 271 та видео тайёрланиб тармоқларга жойлаштирилди.

Тошкент ислом институтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

ТИИ Матбуот хизмати

315920cookie-checkТошкент ислом институти Матбуот хизмати ходимлари тақдирландилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: