islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Фолиҳ ас-Суғаййир:“Олий маъҳад талабаларининг араб тилида равон сўзлаши мени хурсанд қилди”

Жорий йилнинг 18 апрель куни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган “Имом Термизий илмий меросининг Ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” номли илмий семинарда иштирок этган Риёздаги Имом Муҳаммад ибн Саъуд номидаги Ислом университети Ҳадис фани устози Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййир, “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ходими Муҳаммад Холид ва бўлим мудири Муртазо Сайдумаров Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

Тадбирда маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов,  кафедра ўқитувчилари С.Масайитов, М.Сайдалиев, М.Джангиров, У.Мустанов, Ф.Хомидов, Б.Азамов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбаев, Мониторинг бўлими бошлиғи М.Насриев, Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров, Ахборот-ресурс маркази мудири К.Маҳкамов ҳамда 1-3 курс талабалари иштирок этдилар.

Суҳбатни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб бериб, ташриф буюрган меҳмонларга институт раҳбарияти номидан самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра, институт фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида сўзни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Масайитовга берди. С.Масайитов Тошкент ислом институтининг ўқув фаолияти, диний фанларнинг ўқитилиш тартиби ва талабаларнинг дарсларга бўлган муносабати ҳақида меҳмонларга батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, ҳадис илми бўйича дарсликлар “Сунан Термизий”, “Маониул-осор” каби асарлар ўқитилётганини таъкидлаб ўтди.

Суҳбат жараёнида 3-Д гуруҳ талабаси Ҳ.Нурбоев Араб тилида меҳмонларни мазкур зиёратлари билан табриклаб, ташаккур изҳор этди. У “Мажлис аш-Шуро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййирдан ҳадис китобларни ўқишдаги тартиб ҳақида сўради. У аввало, бу талабанинг Араб тилида равон гапирганидан ҳурсандлигини таъкидлаб, саволига: “Кўп олимлар биринчи бўлиб “Сунани Термизий” китобини ўқитишдан бошлашади, бу ерда ҳам ўтилаётган дарсликлар орасида бу китобнинг борлиги ҳам талабаларнинг аждодларга муносиб авлод бўлаётгаликларидан далолат беради” – дейди  Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Суғаййир.

Илмий савол-жавоб шаклида ўтган давра суҳбати барчада илиқ таасурот қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 16 апрель куни “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ва “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази” ҳамкорлигида илмий семенар бўлиб ўтган эди.

32310cookie-checkШайх Фолиҳ ас-Суғаййир:“Олий маъҳад талабаларининг араб тилида равон сўзлаши мени хурсанд қилди”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: