islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Огоҳлик жарчилари – журналистлар

Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли талабалари учун янги 2022-2023 ўқув йили бошланди. Дарс жараёнларидан сўнг “имом-хатиб” талабалар иштирокида турли маънавиймаърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Проректор У.Ходжаев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов 8 сентябрь Халқаро журналистлар бирдамлиги куни муносабати билан Модуль таълим шакли талабалари учун давра суҳбати ўтказдилар.

Учрашувда проректорлар таълим жараёнларини сифатли ва тўғри ташкил этишга қаратилган ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва ташкилий масалалар юзасида талабаларга тушунча бериш билан бир қаторда “кун тарихи”га оид маълумотларни қўшимча қилдилар.

Журналистика дунёдаги энг хатарли касблардан бири ҳисобланади. UNESCO расмий сайтининг 1993 йилдан бошлаб қайд этган рўйхатига кўра, бугунгача дунёда 1405 нафар журналист ўлдирилган. Журналистларга ҳужум ҳақидаги хабарлар бугун ҳамтез-тез қулоққа чалиниб туради, афсуски.

Шу сабаб қалам аҳлининг ўзаро бирдамлиги нафақат тилда, балки амалда ҳам ўз исботини топиши учун бирдамлик куни алоҳида байрам сифатида белгиланган. 1958 йили Халқаро журналистлар ташкилотининг Бухарестда бўлиб ўтган IV конгресси қарорига биноан, ҳар йили жаҳонда 8 сентябрь Халқаро журналистлар бирдамлиги куни (International day of solidarity of journalists) сифатида  нишонланади. Маълумотларга кўра, кейинчалик БМТ томонидан ҳам ушбу кун Халқаро журналистлар бирдамлиги куни деб эълон қилинган.

Бу кун ўз-ўзидан танланмаган албатта. Ушбу кун 1943 йил 8 сентябрь куни Берлинда фашистлар томонидан қатл қилинган чехословакиялик журналист ва адабий танқидчи Юлиус Фучик хотирасига бағишлаб танланган. Фучик Прага қамоқхонасида бўлган вақтида «Дор остидан репортаж» (Notes from thegallows) китобини ёзган. Мазкур китоб дунёнинг 70 тилига таржима қилинган бўлиб, муаллиф вафотидан сўнг икки йил ўтиб, 1945 йилда илк бор чоп этилган, етти йил ўтиб эса Халқаро тинчлик соврини билан тақдирланган.

Маълумот учун, Америка журналистларининг энг нуфузли мукофоти ҳисобланмиш Пулицер мукофотининг тақдирлаш маросими ҳам деярли ҳар йили 8 сентябрда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинди.

Бу тизимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 5 йилдан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар имтиҳон асосида ўқишга қабул қилинади.

Талабалар масжиддаги фаолиятидан ажралмаган ҳолда 3 йил мобайнида 1 ойдан 2 семестр таҳсил оладилар.


ТИИ Матбуот хизмати

324000cookie-checkОгоҳлик жарчилари – журналистлар

Leave a Reply