islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси билан англашув меморандуми имзоланди

Сўнги йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти хорижий ва маҳаллий таълим муассасалар, илмий марказлар ва жамғармалар билан турли лойиҳалар ва ҳамкорликларни йўлга қўймоқда.

Айтиш жоизки, собиқ совет иттифоқи даврида илк бор Ўзбекистонда, Ўрта Осиё мамлакатлари орасида ягона бўлган ислом олий маъҳади, яъни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг ташкил этилишида, шунингдек, Бухорода Мир Араб мадрасаси очилишида Муфтий Бобохоновлар сулоласининг ўрни беқиёс.

Тошкент ислом институтида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Собиқ иттифоқ давридаги фаолияти (1943-1989) ва Муфтий Бобохоновлар сулоласи” мавзуида илмий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.

Шу муносабат билан институтга “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Жамолхон Бобохонов ҳамда мазкур жамғарма ва сулола  вакиллари ташриф буюрдилар.

Тадбир доирасида мазкур жамғарма томонидан нашр этилган китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, институт талабалари Муфтий Бобохонов сулоласининг нафақат юртимизда балки мустақил ҳамдўстлик мамлакатларида Ислом динининг ривож топишида амалга оширган ишлари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Икки томонлама илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўтказилган музокараларда институт ректори Уйғун Ғафуров илгари сурган бир қатор истиқболли таклифлар жамғарма вакилларида томонидан маъқулланди.

Мулоқот сўнггида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Ж.Бобохонов илмий-маърифий ишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида “Англашув меморандуми”ни имзоладилар.

ТИИ Илмий фаолиятни ташкил этиш

бўлими бошлиғи Маъмуржон Эркаев

325470cookie-check“Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси билан англашув меморандуми имзоланди
1 та фикр мавжуд
  1. […] Тадбир доирасида Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси директори Ж.Бобохонов илмий-маърифий ишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида “Англашув меморандуми”ни имзоладилар. […]

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: