العلماء و الفقهاء عند الله
31-савол: Аллоҳ таоло айтади:
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا نَأْتِي الْأَرْضَ نَنْقُصُهَا مِنْ أَطْرَافِهَا
«Биз ерга келиб, унинг атрофидан қисқартириб бораётганимизни кўрмасларми?!» (Раъд сураси, 41-оят).
Ибн Аббос ва Мужоҳид розияллоҳу анҳумолар ушбу оятдаги «Ернинг атрофини қисқартириш» иборасини қандай тафсир қилишган?
31-жавоб: Ибн Аббос ва Мужоҳид розияллоҳу анҳумо ернинг атрофи қисқаришини уламо ва фақиҳларнинг вафотидир, деб тафсир қилганлар.