Талабаларда ўқитиш кўникмасини шакллантириш ва таълим-тарбия ишларини ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари битирувчи курс талабалари учун педагогик амалиёт жараёнлари белгилаб қўйилган.
Тошкент ислом институти битирувчи, 77 нафар 4-курс талабалари 2022-2023 ўқув йили жараён жадвалига мувофиқ педагогик амалиётга чиқfдилар. Олий маъҳад талабалари 2022 йил 1 ноябрдан 26 декабргача бўлган давр оралиғида юртимиздаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларида мутахассислик фанларидан дарс ўтиб амалиёт ўтайдилар.
4-курс талабалари амалиётга чиқишлари олдидан таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида улар билан учрашув ўтказилди.
Мажлисда Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбоев ва гуруҳ мураббийлари иштирок этди.
Учрашувда амалиёт даврида белгиланган вазифалар ўзаро муҳокама қилинди. Уларга таълим муассасаси ички тартиб-интизом қоидалари ва талабалар билан ишлашда эътибор берилиши лозим бўлган жиҳатлар атрофлича тушунтирилди. Амалиётчилар учун масъул ходимлар ва педагог-ўқитувчилар бириктирилди.
ТИИ Матбуот хизмати