حبل الله
33-савол: Яна Жарир айтади:
Аллоҳнинг «арқони» сизларни сақлагай,
Унинг боғлами узилиб кетишидан қўрқманглар.
Жарир бу маънони ҳам ояти-каримадан олган бўлса, у қайси оят?
33-жавоб: У шу оятдир:
وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا
«Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг…» (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.