islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диққат танлов: 5 миллион сўм ютиб олинг!

2022 йил 15 сентябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумга кўра 2022 йил 10 октябрдан 10 ноябрь кунигача Институт талабалари ўртасида “Мозийдан таралган зиё!” мавзусида мақолалар танлови ўтказилади.

Мақолалар танлови йўналишлари:  

  • Муфтий Бобохоновлар сулоласининг Собиқ иттифоқ даврида халқлар ўртасида дўстлик ва тинчликни ўртанишга қўшган ҳиссаси;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси ташкил этилиш тарихи;
  • Муфтий Бобохоновлар сулоласи фаолияти;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасида халқаро алоқалар йўналишида олиб борилган ишлар;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан илмий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар;
  • Собиқ совет иттифоқи даврида диний таълим тизими;
  • Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идораси томонидан нашр этилган журналлар ва уларда шаръий масалаларнинг ёритилиши;
  • Собиқ Иттифоқ даврида турли диний лавозимларда фаолият юритган қозилар, мударрислар ва имом-хатиблар ҳаёти ва ижоди.

Илмий мақолалар қабул қилиш учун талаблар:

Мазкур танловда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабалари ўз илмий мақолалари билан иштирок этишлари мумкин. Мақолалар ёзишда “Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон” “Эътиқодга бахшида умр”, “Динимиз фидоийлари”, “Улуғ инсонлар маънавияти”, “Сўнмас зиё” каби адабиётлардан ва интернет сайтларидаги маълумотлардан фойдаланиш мумкин.

Танловда иштирок этиш учун мақоланинг электрон нусхаси
2022 йил 10 ноябргача (шу куни ҳам соат 18.00 гача) қуйида қўрсатилган телеграм манзилига юборилиши талаб этилади. Мақолалар ўзбек, рус ва араб тилларида, ҳажми 5-10 бет оралиғида бўлиши керак.

Мақолаларга қўйиладиган техник талаблар: Мicrosoft Word (формат RTF), Times New Roman шрифти, А4 формат, тепа ва пастдан 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см, шрифт катталиги 14-pt, оралиқ интервал – 1,5 кенгликда, хат бошидаги бўшлиқ – 1,25 см, энига форматлаш тарзида тўлдирилиши зарур. Юқорида қорайтирилган курсив ҳарфларда талабанинг тўлиқ исми шарифи, курси ва гуруҳи ёзилиши лозим. Сканерланган материаллар қўйилмайди.

Танлов ҳайъати таркиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси вакилларидан тузилади.

Ҳайъат томонидан ғолиб деб топилган мақола эгалари “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси қимматбоҳо совғалар билан тақдирланади.

Ғолиблар 2022 йил 17 ноябрь Халқаро талабалар куни (International  Students’ Day)  эълон қилинади.

I ўрин. Биринчи даражали диплом ва 5 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти.

II ўрин. Иккинчи даражали диплом ва 3 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти.

III ўрин. Учинчи даражали диплом ва 1 000 000 сўм миқдорида пул мукофоти.

Маълумот учун: (+998)99-690-92-26

Телеграм: @murodjon_mavlyankulov

 

331410cookie-checkДиққат танлов: 5 миллион сўм ютиб олинг!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: