islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

✅ Бугун, 12 октябрь куни Рабиъул аввал ойи муносабати ила Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган тадбир ва муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ!” номли янги китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

🔸Тадбир Қуръони карим қироати ва хайрли дуолар ила бошланди.

Маросимда сўзга чиққанлар ушбу муборак ой юртимизда тарихий тараққиётлар бўлаётган бир даврда жуда ҳам шукуҳли ўтаётгани, сийратга оид мазкур китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга юргандек ҳис қилиши ҳамда содда, равон ва таъсирчан услубда ёзилгани, мўмин-мусулмонлар кутубхонаси яна бир ажойиб рисола билан бойиганини алоҳида қайд этдилар.

Тадбир сўнггида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоб халқимизни Расул алайҳиссаломга янада муҳаббатли ва яқинроқ қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини изҳор этдилар.

🔹Салавотлар, нашидлар ва муножотлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

▶️ Тақдимотнинг тўлиқ видеоси:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#СИЙРАТ #ЖОНЛИ #ОНЛАЙН

Muslim.uz

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

331520cookie-check🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУҲАББАТ ТАРАННУМИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: