Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойи муносабати билан Тошкент ислом институтида “Октябр – Сийрат ва ислом тарихи фани ойлиги” деб эълон қилинган.
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси томонидан 2-курс талабалари ўртасида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат бўлайлик!” номли Сийрат мусобақаси ўтказилди.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. ТИИ ректори У.Ғафуров кириш сўзи билан сийрат мусобақасини очиб берди.
Беллашувда ректор У.Ғафуров, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, Тиллар кафедраси мудири Ё.Бухарбоев, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчилари А.Зиёуддин ва Ф.Муҳаммад ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида иштирокчиларни баҳоладилар.
Мусабоқада 201-гуруҳ талабаларининг Ибн Исҳоқ, 202-гуруҳ талабаларининг Ибн Жарир, 204-гуруҳ талабаларининг Ибн Ҳишом, 205-гуруҳ талабаларининг Ибн Касир жамоалари беллашдилар.
Мусобақа қуйидаги шартларда бўлиб ўтди:
- Сийратга бағишланган мақола, шеър ёзиш ва ифодали ўқиб бериш ёки видео ролик тайёрлаш (регламент 5 дақиқа, баҳолаш мезони 10 балл);
- Сийратга оид қисқа савол-жавоблар. “Нурул яқийн” китобининг академик таржимаси асосида (10 тадан савол, 2 балл);
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларидан ибрат олиш ва шарҳлаш (Рамазон Бутийнинг “Фиқҳус-сийра” китоби асосида) ;
- Бадиий қисм – саҳна кўриниши. Мавзу ихтиёрий (регламент 10 дақиқа, 10 балл).
Беллашувда қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 202-гуруҳ (Ибн Жарир);
2-ўрин: 201-гуруҳ (Ибн Исҳоқ);
3-ўрин: 205-гуруҳ (Ибн Касир);
4-ўрин: 204-гуруҳ (Ибн Ҳишом).
Сийрат мусобақаси ижтимоий тармоқларда онлайн узатилди:
ТИИ Матбуот хизмати