islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёлларни қабрларни зиёрат қилиш масаласи

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида миллий анъана ҳамда қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни ободонлаштириш, уларнинг мусулмон оламида нуфузини янада ошириш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилоятида Зангиота, Сурхондарё вилоятида буюк муҳаддис Имом Термизий, Қашқадарё вилоятида аллома Абул Муин Насафий, Тошкент шаҳрида Сузукота зиёратгоҳларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари шулар жумласидандир.

Жойларда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларда муқаддас масканларни сақлаш, қадрлаш, аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш туйғуларини шакллантириш, шунингдек, ватандошларимизни юртимиздаги қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилишдек эзгу ишларга фаол жалб этиш, бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини янада кучайтириш давр тақозосидир. Динимизда қабрларни зиёрат қилиш мандуб, яъни, тарғиб қилинган амал ҳисобланади. Лекин зиёрат қилиш асносида қабр¬ларни беҳуда топташ, улардан ёрдам талаб қилиб, бирор нар¬са сўраш, қабрни силаш, ўпиш ва тавоф қилиш, чироқ ёқиш, да¬рахтларга ип боғлаш каби бидъат амалларни бажариб, савоб олиш ўрнига гуноҳга қолишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Ушбу мавзу борасида келган ҳадислар ва бунга боғлиқ далилларни жамлаб, ўрганиб чиққан уламолар аёллар қабрларни зиёрат қилишлари жоиз, деган хулосани айтишган. Лекин уларда авратларини ёпиш, тавозелик, охират ишини эслаш, қабрда бў¬ладиган ҳолатлардан ибрат олиш, қаттиқ овоз чиқариб йиғи-сиғи қилиб, юзларига урмаслик, ёқаларини йиртмаслик ва ёмон гап¬ларни гапирмаслик ҳамда агар зиёрат жойи узоқда бўлса, ёш ёки ёши улуғ бўлишидан қатъи назар, аёлга бирор маҳрами ҳамроҳ¬лик қилиши талаб этилади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб марҳамат қиладилар: “Сизларнинг бирортангиз қабр устига ўтирганингиздан кўра бир чўғнинг устига ўтириб, кийимингизни куйдирганингиз ва ўша кийим куйиб терингизга ёпишиб қолгани яхшироқдир”. (Имом Муслим ривояти).

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтдилар. Шунда у зот унга: “Аллоҳдан қўрқ ва (бошингга тушган мусибатга) сабр қил”, дедилар. Аёл: “Нари тур! Менинг бошимга тушган мусибатни қаердан ҳам билардинг. Зеро, сени бошинга тушмаган-да”, деди. Сўнг одамлар аёлга бу зот Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам эканини айтишди. Шунда ҳалиги аёл Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларига борди ва эшик олдида қўриқчиларни кўрмади. Аёл: “Сизни танимабман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чинакам сабр мусибатнинг дастлабки онларида сабр қилишдир”, деб жавоб бердилар” (Бухорий ва Муслим ривояти).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қабрларни зиёрат қилувчи аёлларни, қабрларни масжид қилувчи ва чироқ ёқувчи аёлларни лаънат қилсин», дедилар». Уламоларимиз, лаънат қабр зиёратига бориб дод солиб йиғлаган, сабрсизлик қилган ва ношаръий, бидъий хатти-ҳаракатлар қилган аёлларга хосдир, дейдилар. Ҳанафий мазҳаби уламолари, аёллар ношаръий ишлардан сақланган ҳолда қабрларни зиёрат қилишлари мумкин, дейишган. Демак аёллар, маййитлар ҳолидан ибрат олиш учун, яқинларини эслаб, ҳақларига дуо қилиш мақсадида қабристонга борсалар бўлади.

ТИИ талабаси Жўрабоева Мафтуна

334440cookie-checkАёлларни қабрларни зиёрат қилиш масаласи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: