Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган «Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинар»да ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) тақдим этилди.
Семинарда Турк тили жамияти (ТТЖ) раҳбари Гюрер Гулсевин, ТДТ оқсоқоллар кенгаши раҳбари, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим иштирок этди.
Семинарда туркий давлатлар олимлари ягона алифбога ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва уни туркий давлатлар ўртасида тарқатиш муҳимлигини таъкидладилар.
Семинар якунида ТДТ доирасида «Ягона алифбо яратиш комиссияси» тузишга қарор қилинди. Унинг таркибига туркий давлатларда тил сиёсати билан шуғулланувчи расмий тузилмадан икки нафар аъзо киради.
Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги вақтда унга Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо бўлган. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.