islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Энг фидойилар” тақдирландилар.

Тошкент ислом институтида ўтган 2021-2022 ўқув йили якунида ўтказилган аттестация натижаларига кўра энг юқори кўрсатгич қайд этган ўқитувчи ва ходимларни тадқирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда 2021-2022 ўқув йили давомида ўқув, илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда институт фаолиятини янада такомиллаштиришда қўшган ҳиссаси учун бир қатор профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар номинациялар бўйича фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Ўқув ва илмий йўналишда:

Энг интизомли ўқитувчи – Сувонов Фазлиддин Содиқович, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси;

Энг фидойи ўқитувчи – Жураев Фархад Абдусаматович, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири;

Энг фидойи тўгарак раҳбари – Нематов Жаҳонгир Тулқинович, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири;

Энг фидойи бўлим бошлиғи – Шаджалилов Шагияс Шамуратович, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи;

Энг фидойи кабинет мудири – Баймиров Муслим Сайдуллаевич, “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси кабинет мудири;

“Фан ойлиги” тадбирларида энг фаол кафедра етакчи ўқитувчи – Маманасиров Фахриддин Нигматиллаевич, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси;

Энг намунали кафедра мудири – Примов Соатмурот Уралович, “Ақоид ва фиқхий фанлар” кафедраси мудири.

Маънавий-маърифий ишлар йўналишида:

Йилнинг энг фаол мураббий – Жамбилов Мансур Расулжонович, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчи-стажёри;

Энг интизомли ходим – Кадыров Абдулазиз Абдумаликович, Ахборот-ресурс маркази мудири;

Энг жонкуяр ходим – Низамов Жовохир Зиявутдинович, Ҳуқуқшунос маслаҳатчи (юрисконсульт);

Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда энг фаол ходим – Юлдашев Иззатилла Махкамович, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси;

Маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирларнинг энг фаол иштирокчиси – Эрназаров Фахритдин Тулкунович, “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси;

Институт талабаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда энг фаол профессор-ўқитувчи – Рустамов Собир Хасанбоевич, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси;

Хўжалик йўналишида:

Энг фидоий техник ходим – Тошпўлатов Абдужаббор Эшпўлатович, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси сектори ёнғин хавфсизлиги бўйича инструктор.

ТИИ Матбуот хизмат

341240cookie-check“Энг фидойилар” тақдирландилар.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: