islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев Москвадаги ХХ халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этмоқда

Москва марказий масжидида ХХ Москва халқаро Қуръон тиловати мусобақаси бошланди. Тантанали очилиш маросимида Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдурраҳмон бин Сулаймон Аҳмад иштирок этди.

Танловга махсус меҳмон сифатида Мадинадаги Масжиди Набавий имом-хатиб Шайх Абдулмуҳсин Қосим таклиф этилган бўлса, Ислом олами лигаси Россия бўлими бош директори Аҳмад Файсал ва бошқа уламолар қориларнинг чиқишларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари сифатида баҳолаб борадилар.

Мусобақада дунёнинг 20 дан ортиқ давлати: Россия, Баҳрайн, Яман, Миср, Марокаш, Туркия, БАА, Судан, МДҲ давлатлари, Сурия ва бошқалар қатнашмоқдалар. Мусобақада Тошкент ислом институти Қуръони карим ва тажвид ўқув курси бўлим бошлиғи, Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев Ўзбекистон номидан иштирок этмоқда.

Рушан Аббасов, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин номидан меҳмонларни қутлар экан, “Қуръон тиловати” мусобақаси пандемия сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг орзиқиб кутилган воқеага айланганини таъкидлади.

Маросим давомида бошқа иштирокчилар ҳам сўзга чиқдилар, жумладан Аҳмад Файсал Ислом олами лигаси Бош котиби доктор Муҳаммад бин Абдул Карим Ал-Исса номидан мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчиларига йўлланган табригини ўқиб берди.

Тадбир Москва халқаро Қуръон тиловати мусобақаси президенти, Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси раиси, муфтийси Шайх Равил Гайнутдин ташаббуси билан Жаҳон ислом лигаси, Ислом маданияти, фан ва таълим фонди ҳамда “Сафмар” хайрия фонди кўмагида ўтказилмоқда.

ТИИ Матбуот хизмати

344010cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев Москвадаги ХХ халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: