islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Китоб ўқишнинг инсонга жисмоний фойдаси

Китоблар инсоният меросининг асл дурдоналаридир. Динимиз илмга, китоб ўқишга тарғиб қилувчи дин. Қуръондаги энг биринчи нозил бўлган оятда ҳам “ўқи” дея хитоб қилинган.

Биринчи бўлиб “сажда қил” дейилмади ёки ”ибодат қил” дейилмади балки “ўқи” дейилди. Чунки аввал билиш, сўнгра амал қилиш керак. Замонамизда баъзи мусулмонларнинг савоб умидида бидъат, хурофот амаллари қилаётганини кўрамиз. У инсонлар илмсиз қилинган амал туфайли савоб олиш ўрнига гуноҳ ишни қилган бўлиб қоладилар. Аллоҳ таоло Қуронда “Бас, (эй,Муҳаммад,) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин ва мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг” деб буюради. Бу оятдан ҳам илмнинг энг олдин туришини тушунишимиз мумкин.

Шунинг учун Имом Бухорий бобомиз “Саҳиҳ” китобларида ”илмнинг сўз ва амалдан олдин туриши” деб номланган алоҳида боб ажратганлар. Қуръони каримда энг кўп зикр қилинган калима Аллоҳ лафзидир. Ундан кейинг ўринда эса илм лафзи бўлиб, турли кўринишларда саккиз юз эллик олти марта зикр қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклардан фидя сифатида ҳар бир асир ўнтадан мусулмон болаларни ўқитиб беришга буюрдилар. Ўша пайтда мусулмонлар пулга, озиқ-овқатга хуллас ҳамма нарсага муҳтож эди. Ўша нарсаларни олмасдан илм ўргатишга буюрдилар, чунки илм ҳамма нарсани беради. Аллоҳ таоло Мужодала сурасида “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража-мартабаларга кўтарур”(мужодала) дейди.

Ҳа илмли инсонни ҳамиша, ҳар жойда ҳурмат, этиборга сазовор холатда кўрамиз. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васаллам “одам фарзанди вафот этса унинг амали кесилади,фақат учта нарса бундан мустасно” дедилар: ”жорий садақа,фойдали илм,ёки ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган фарзанд”.

Инсонлар ундан фойдаланадиган илимнинг савоби инсон вафот этганда ҳам бориб турар экан. Ривожланган давлатларни кузатсак улар доимий китоб ўқийдилар. Масалан, америкаликлар ўртача бир йилда ўн битта китоб ўқишар экан. Бу эса деярли ҳар ойда бир китоб тамомлайдилар дегани. Бизда эса ҳар ойда битта китоб ўқийдиганлар жуда кам. Ҳар қандай китоб ўқиган одам ундан албатта манфаат олади. Дунёқараши кенгаяди, нутқи равон бўлиб, фикрини бемалол изҳор қила олади. Китоб ўқиш нафақат маънавиятимиз, балки соғлигимиз учун ҳам фойдали экан.

Америкада бир юз қирқ одамда кузатув ўтказишибди. Улардан етмиш нафари доимий мутолаа билан шуғулланган, қолган етмиш киши эса китоб мутолаасига вақт ажратмайдиган. Кузатишлар натижасида китоб ўқиш шуғулланувчи инсонлар худди бадантарбия қилган одамдек тетик, бардам бўлар экан. Демак илм, маърифат, ота-боболаримиз ҳаётий тажрибалари яширинган китобларни севишимиз, доимий дўстимизга айлантиришимиз керак экан. Шунда ҳаётимиз бахт саодатга бурканади.

Тошкент ислом институти АРМ кутубхоначиси

Боборавшан Расулов

344080cookie-checkКитоб ўқишнинг инсонга жисмоний фойдаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: