islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эртага «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи бошланади

Қуръони карим мусобақасидан сўнг юртимизда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 4-5 Май кунлари бўлиб ўтади.

4 май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройи (Мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) да соат 9-00 да бошланади.

(Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.)

34690cookie-checkЭртага «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи бошланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: