islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

IT Park университетининг 73 ёшли талабаси

Илм – забт этиладиган чўққи эмас, балки ҳар кимнинг ҳаёт давомида ҳамнафас бўлувчи ҳамроҳидир. Инсон умри давомида ўқишга, ўрганишга эҳтиёжманд саналади. Кимдир буни ҳис этган ҳолда изланишдан толмайди, яна кимдир эса илмга ёш чегараларини ўрнатиб, хатога йўл қўяди.
73 ёшли Бахтиёр Каримов бу йил ITPU (IT Park университети) талабасига айланди. У Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор бўлишига қарамай, яна бир бор билим қозонида қайнашни лозим топиб, ахборот технологиялари оламига дадил қадамлар ила кириб келди.
Мақсади – катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун компьютер дастурий таъминоти технологияларини ўзлаштириш ва шу асосда қардош тиллар гуруҳлари учун ўрталаштирилган тилларнинг лингвистик меъёрларини ҳисоблаш ҳамда ушбу тилларни яратиш усулларини янада ривожлантириш.
Бир қанча давлат мукофотларига сазовор бўлган олим бу гал ҳаётида янги саҳифа очиб, зиёда илмдек буюк неъмат билан мукофотланишни орзулади ва ниятига етди. Тажрибали устоз, шу билан бирга илмга чанқоқ талабанинг ютуқлари бардавом бўлишини тилаймиз! Бизга мана шундай журъатли кадрлар керак!

Манба: xabar.uz

353980cookie-checkIT Park университетининг 73 ёшли талабаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: