islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Ийсо алайҳиссалом»

عيسي عليه السلام

47-савол: Аллоҳ таоло айтади:

إِذْ قَالَ اللَّهُ يَا عِيسَى إِنِّي مُتَوَفِّيكَ وَرَافِعُكَ إِلَيَّ وَمُطَهِّرُكَ مِنَ الَّذِينَ كَفَرُوا

«Аллоҳ: «Эй Ийсо, мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга кўтарувчиман ҳамда куфр келтирганлардан сени покловчиман…»  (Оли Имрон сураси, 55-оят).

Бунда муфассирлар ихтилоф қилганлар, имом Тобарийнинг бу оятга қилган тафсири қандай?

47-жавоб: Имом ибн Жарир Тобарий айтади: «Маълумки, агар Аллоҳ таоло уни вафот эттирган бўлса, яна бир марта вафот эттириб, икки ўлимни жамлаши мумкинми?  Бу оятнинг таъвили шундай: «Эй Ийсо, мен сени ердан қабз қиламан, Ўзимга кўтараман ва кофир бўлган, сенинг нубувватингни инкор қилганлардан сени поклайман».

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

357500cookie-check«Ийсо алайҳиссалом»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: