islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТИИда “Ҳилол-Нашр” нашриётининг китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Китоб – фикрлаш қуроли, хазиналар калити, энг содиқ суҳбатдош, малол келмайдиган йўлдош ва таҳқирламайдиган насиҳатгўйдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишларига биноан 2018 йил 12 май куни институт ўқитувчи ва талабаларининг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Ҳилол-Нашр” нашриёти ҳамкорлигида китоб кўргазма савдоси ташкил этилди.

12 май куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар ташкил этилган мазкур кўргазмада институт устоз ва талабалари иштирок этдилар. “Ҳилол-Нашр” нашриёти ходимлари кўргазма иштирокчиларига 75 номдаги 1050 дона “Қуръони карим” мусҳафи, “Ҳадис ва ҳаёт”, “Олтин силсила”, “Нақшбандия: вазифалар, зикрлар”, “Зикр аҳлидан сўранг”, “Васатия-ҳаёт йўли”, “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам”, “Ислом тарихи”, “Зуҳд ва ҳаё” каби кўплаб турли диний-маърифий мавзуларга оид китобларни тақдим қилдилар.

Институтда бу каби китоб кўргазмаларини ўтказиш йўлга қўйилгани устоз ва талабаларнинг вақти ҳамда “нақди”ни тежаётгани ва албатта талабалар дуёнқараши ривожланишида катта омил экани эътироф этилмоқда. Шунингдек, китоб кўргазмалари юртимиздаги нашриётлар фаолияти ва уларда чоп этилаётган янги китоблар билан яқиндан танишишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Камолиддин Маҳкамов,

ТИИ Ахборот-ресурс маркази мудири

36010cookie-checkТИИда “Ҳилол-Нашр” нашриётининг китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: