Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йилининг I семестри ниҳоясига етди. Талабалар қишки таътилдан қайтгач, жараён жадвалига мувофиқ семестрнинг охирги ҳафтасини ўтказиб, назарий ва амалий дарс машғулотларида олган билимларини синовдан ўтказувчи якуний назорат имтиҳонларини топширдилар.
1–3 курс талабалари I семестр Якуний назорат имтиҳонларини топшириб, 30 январдан II семестр дарс машғулотларини бошладилар.
Кундузги таълим йўналиши талабалари якуний назоратни фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ёзма, оғзаки ва электрон шаклда топширдилар.
Битирувчи 4-курс талабалари эса, 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида педагогик амалиёт ўтаганлиги сабабли, уларнинг якуний назорати 6 февралдан бошланиб, 20 февралдан институтдаги 4 йиллик ўқишнинг охирги семестр дарсларига кирадилар.
ТИИ матбуот хизмати